Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хитой компанияси Ўзбекистоннинг учта ҳудудида қуёш фотоэлектр станцияси қуради

Хитой компанияси Ўзбекистоннинг учта ҳудудида қуёш фотоэлектр станцияси қуради

Ўзбекистон Хитой компанияси билан умумий қуввати 2000 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияларини қуриш бўйича англашув меморандуми имзолади. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, 15 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазири бошчилигидаги делегация аъзоларининг Хитой Халқ Республикасига амалий ташрифи доирасида Қашқадарё, Бухоро ва Самарқанд вилоятларида умумий қуввати 2000 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияларини қуриш бўйича CEEC ENERGY CHINA компанияси билан англашув меморандуми имзоланган.

Мазкур меморандум доирасида Хитой компанияси томонидан юртимизга 2 млрд доллар миқдорида тўғридан-тўғри инвестициялар киритилади.

Ушбу қуёш фотоэлектр станцияларининг илк қувватлари жорий йил якунига қадар ишга туширилиши режалаштирилган бўлиб, станциялар 2024 йилда тўлиқ қувват билан ишлай бошлайди.

Бунинг натижасида йилига 5,2 млрд кВт⋅соат электр энергияси ишлаб чиқарилиб, 1,4 млрд куб метр табиий газ тежалишига эришилади.

Томонлар ушбу йирик лойиҳаларнинг истиқболлари ва тез фурсатларда станциялар қурилиш ишларини жадал суръатларда амалга оширишга келишиб олдилар.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг