Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўли қурилишига 5 йил кетади

Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўли қурилишига 5 йил кетади

Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўли 5 йил давомида қурилади. Қирғиз Республикаси бош вазири Ақилбек Жапаров бу ҳақда халқаро анжуманда маълум қилди.

Йирик лойиҳани амалга ошириш бошланганини айтган бош вазир шу пайтгача Қирғизистон боши берк кўчада жойлашгани ва транзит йўллар билан миллиардлик Хитой бозорига туташмаганини таъкидлаган.

«Темир йўл қурилиши якунланса, истиқболлар очилади. Бизнинг ҳисоб-китобларимизга кўра, у беш йилда битиши керак», — деди Жапаров.

Хитой ва Ўзбекистонни боғловчи, Қирғизистон ҳудудидан ўтувчи темир йўлнинг узунлиги 450 километрдан ошади, йўл Туркманистон, Эрон ва Туркия орқали давом этиб, Осиё мамлакатларини Янги ипак йўли (Евроосиё қуруқлик йўли) орқали Европа билан туташтиради.

Қирғизистон ҳудудидан ўтувчи темир йўл қурилишига 1,34 млрд доллар сарфланиши кутилмоқда. Қирғизистонда бунча пул йўқ, хитойликларнинг пулига қурилиш қилишмоқчи. Лойиҳанинг умумий қиймати 8 млрд доллар атрофида баҳоланмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг