Хонадон эгаси ва унинг 7 ёшли набираси ёнғинда қолган

Андижон шаҳридаги уйларнинг бирида ёнғин содир бўлгани ҳақида хабар берилганди. Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати ҳодиса тафсилотларини маълум қилди.
2021 йил 12 март куни соат 17:22 да Андижон шаҳар 1-кичик даҳадаги кўп қаватли уйнинг 9- хонадонида чақнаш содир бўлиб, ёнғин келиб чиққан.
Содир бўлган ёнғиндан яшаш хонадонининг 50 кв.м. майдонда уй-рўзғор буюмлари ёниши ҳамда чақнаши натижасида уй эгаси М.М. 50 фоиз ва набираси 2014 йилда туғилган М.Ж. 50 фоиз куйиш-тан жароҳати билан вилоят РШТЁИМга жойлаштирилган.
Андижон шаҳар ФВБ қутқарувчилари воқеа жойига соат 17:25 да етиб бориб, 17:28 да ёнғин ўраб олинган. Воқеа жойига 4 та асосий 1 та махсус ёнғин қутқарув автомобиллари жалб этилган. Ёнғин соат 17:40 да батамом ўчирилди.
Ёнғиндан кўп қаватли уйнинг тахминан 1200 м2 майдонда том қисми ва қўшни хонадонлар сақлаб қолинган. Ёнғинга 4 та ЁҚEлари ва 1 та АЛ-30 автонарвони жалб этилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter