Хоразмда «кесармон»ларга чора кўрилди

Ижтимоий тармоқларда тарқалган Хоразм вилоятидаги дарахт кесиш ҳолатлари акс этган видеотасвирлар юзасидан расмий муносабат билдирилди.
Жумладан, «Янгибозор туманида 30 йиллик дарахтлар кесилмоқда» сарлавҳали видео ўрганилганда Янгибозор истироҳат боғи ҳудудида велосипед йўлакчаси барпо этиш мақсадида Янгибозор туман Ободонлаштириш бошқармаси томонидан ноқонуний равишда 28 туп дарахт кесилгани аниқланди.
Мазкур ҳолат юзасида Хоразм вилояти Экология бошқармаси томонидан тегишли тартибда маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, табиатга етказилган зарарни қоплаш ишлари олиб борилмоқда.
Хоразм вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси томонидан яна бир «Гурлан Экобозори олдида велосипед йўлакчаси қурамиз деб, дарахтлар кесиб ташланмоқда» сарлавҳали видеотасвир юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилди.
Ўрганиш ишлари давомида «Хоразм Гурлан Экобозори» олдидаги терак дарахтларини Гурлан тумани Эшимжийрон қишлоғида яшовчи фуқаро Т.A. томонидан кесиб олинганлиги аниқланди.
Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Т.A.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси «Маъмурий жавобгарлик тўғрисида»ги Кодекснинг 79-моддаси 1-қисми билан маъмурий иш қўзғатилиб, табиатга етказилган зарар қопланди, дейилади хабарда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter