Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хоразмда валютачилар қўлга олинди

Хоразмда валютачилар қўлга олинди

Фото: Прокуратура департаменти.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Хоразм вилояти бошқармаси томонидан  тезкор тадбир ўтказилган.

Аниқланишича, фуқаролар А.С. ва М.Ж.лар ўзаро тил бириктириб, фуқаро Ф.Ж.га ҳар бир АҚШ долларини 11 230 сўмдан сотишга келишиб, жами 6 800 АҚШ долларини 76,3 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, улардан 7 000 АҚШ доллари, 13,5 минг россия рубли ва 1,6 млн сўм ашёвий далил тариқасида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг