Хорватия: ҳаммадан кўп овоз тўплаган Миланович президент бўла олмади
Кеча, 22 декабрь куни Хорватияда президентлик сайловлари бўлиб ўтгани хабарини бергандик.
Овозларнинг 99 фоизи саналганидан кейин, собиқ бош вазир Зоран Миланович ҳаммадан кўп овоз тўплагани маълум бўлди. Аммо номзодларнинг ҳеч бири ғолиблик учун етарлича овоз тўплай олмади.
Биринчи босқич натижалари:
- Зоран Миланович — 29,5 фоиз
- Грабар-Китарович — 26,7 фоиз
- Мирослав Скоро — 24,4 фоиз.
Энди 5 январь куни бўлиб ўтадиган иккинчи босқич сайловларида амалдаги президент Колинда Грабар-Китарович ва Зоран Миланович ўртасида кураш кечади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter