Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ХТВ меҳнат таътили пули кечикаётгани бўйича баёнот берди

ХТВ меҳнат таътили пули кечикаётгани бўйича баёнот берди

Фото: «Xabar.uz»

Халқ таълими вазирлигига ўқитувчилар томонидан айрим ҳудудларда меҳнат таътили тўлови кечикаётганлиги ва камайтириб тўлаш ҳолатлари юзасидан мурожаатлар келиб тушмоқда.

Мазкур масалаларга ойдинлик киритиш мақсадида ХТВ қуйидагилар маълум қилди: 

2022 йилда педагог ходимларга Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексига мувофиқ йиллик меҳнат таътили берилиб, бир йил давомида тўлиқ ишлаган ўқитувчиларга 48 кун ҳисобидан тўлиқ меҳнат таътили пуллари тўлаб берилади. 

Ишга кирганига бир йил бўлмаган ўқитувчиларга эса меҳнат таътили пули уларнинг ишлаган даврига мутаносиб равишда тўланади (бунда меҳнат таътили даври 48 кундан иборат бўлади).

Бугунги кунда «УзАСБО» дастурий мажмуасида меҳнат таътили тўловларини амалга оширишда кузатилган техник носозликлар тезкор равишда тегишли вазирликлар билан ҳамкорликда бартараф этилиб, ушбу тўловларни амалга ошириш имконияти қайта тикланди. 

Бугундан бошлаб мактаб ходимларига меҳнат таътили тўловлари тўлаб борилади. 

Меҳнат таътили тўловларини амалга оширишда муаммо ва тушунмовчиликлар юзага келганда вазирликнинг 71 202-09-09 Ишонч телефонларига мурожаат қилишингиз мумкин, дейилади баёнотда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг