Яккабоғда экобозор, Ғузорда 10 та 5 қаватли тураржой қурилади
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ ва Ғузор туманларини ободонлаштиришга қаратилган ҳукуматнинг тегишли қарорлари лойиҳаси жойлаштирилди.
Унга кўра, Яккабоғ туман марказидаги 15 гектар яроқсиз сувли боғ майдонининг 2,0 гектар қисмида замонавий талаблар асосида ЭКО-бозор барпо этилади.
Шунингдек, танланган майдонда замонавий лойиҳалар асосида 7 дона 7 қаватли ҳамда 25 дона 9 қаватдан иборат кўп қавватли арзон уй-жойлар қуриш ва туман марказида бўлган заҳирадаги ер майдонида (10,5 гектар) давлат-хусусий шерикчилик асосида маданият ва истироҳат боғи қуриш, эгалик қилиш, эксплуатация қилиш ва қайтариш (Build, Own, Operate, Transfer) модели асосида хусусий тадбиркорларга таклиф этиш кўзда тутилган.
Қайд этилишича, Ғузор туманида кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга ва уй-жойга муҳтож ёш оилалар учун 10 та 5 қаватли тураржой биноларидан иборат массив ташкил қилинади.
Шу билан бирга, туманидаги 14 та маҳалла фуқаролар йиғинларини икки босқичли тизимга ўтказиш орқали табиий газ таъминотини йўлга қўйиш ва маҳаллий аҳамиятдаги 28,2 км йўлларни мукаммал таъмирлаш ишлари бажарилиши ҳам белгиланган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter