Яна 4 та ҳудудда коронавирусга чалинганлар аниқланди

2020 йил 19 июль соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 16752 (+145) нафарни ташкил этмоқда, дея хабар берди Соғлиқни сақлаш вазирлиги.
Янги касалланиш ҳолатларининг 77 нафари Тошкент шаҳрида тана ҳарорати кўтарилганлиги туфайли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида, 29 нафари Андижон вилоятида, 26 нафари Сирдарё вилоятида ҳамда 13 нафари Тошкент вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳридаги тиббиёт муассасаларида 108 нафар, Сирдарё вилоятида 16 нафари, Қашқадарё вилоятида 14 нафар, Андижон вилоятида 11 нафар, Қорақалпоғистон Республикасида 2 нафар ҳамда Фарғона вилоятида 1 нафар, жами 152 нафар бемор тузалди.
Шундай қилиб, юртимизда 9279 (+152) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (55 фоиз) соғайган.
Ҳозирда мамлакатимизда 7386 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter