Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Янги ҳафтада ҳаво ҳарорати тушиб кетиши кутиляпти

Янги ҳафтада ҳаво ҳарорати тушиб кетиши кутиляпти

Фото: Xabar.uz

Гидрометеорология хизмати ҳафталик об-ҳаво маълумотини эълон қилди. 

Бугун Ўзбекистон ҳудуди бўйича ҳаво ҳарорати меъёрдан 3-4° га юқори бўлган кам булутли ва ўртача илиқ об-ҳаво сақланиб туради.

Бундай ҳолат ҳафтанинг ўртасигача давом этади, ҳудудларнинг катта қисмида ёғингарчилик кутилмайди, ҳарорат фонининг юқорилиги сақланиб туради - кечалари 7-12° илиқ, кундуз кунлари 22-27° илиқ бўлади. Фақат республиканинг шимолий ҳудудларига чоршанба куни Волга бўйи ҳудудларидан совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келиши бошланади. Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида баъзи жойларда ёмғир ёғади, ҳарорат пасайишни бошлайди.

Пайшанба куни нам ва совуқ ҳаво массалари республикамизнинг барча ҳудудларига таъсир этади. Кўпчилик вилоятларда ёмғир ёғади. Энг чекка шарқий ҳудудларда ёмғир ёғиши шу кун кечқурун кутилмоқда. Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ёғингарчиликсиз ҳаво бўлади. Ҳаво ҳарорати кундуз куни 13-18° илиққача пасаяди, бу меъёрдан 2-4° паст бўлади.

Жума куни Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Сурхондарё вилоятларида кечаси ва эрталаб ёмғир ёғади. Aндижон, Наманган, Фарғона вилоятларида кун давомида ёмғир ёғиши кутилмоқда. Республиканинг қолган ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси ва кундузи 8-13° илиқни ташкил етади, бу иқлимий меъёрлардан 6-7° га паст бўлади.

21-22 октябрда тоғ олди ва тоғли ҳудудларда ёғингарчилик (ёмғир, қор), баъзи жойларда кучли бўлади.

21-23 октябрда республика бўйича шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши мумкин.

22-23 октябрда Ўзбекистоннинг айрим вилоятларига туман тушиши мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг