Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Янги вирус туфайли кўпгина давлатлар Буюк Британия билан алоқани узмоқда

Янги вирус туфайли кўпгина давлатлар Буюк Британия билан алоқани узмоқда

Фото: «Charter97.org»

Франция Буюк Британия билан авиапарвозлар ва темир йўл алоқаларини тўхтатишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда 20 декабрь куни BFM.TV телеканали маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, бу ҳақдаги қарор бугун эълон қилиниши кутилмоқда. Париж европалик ҳамкорлари билан ҳаракатларни мувофиқлаштиришни кутмоқда. Бунга Буюк Британияда аниқланган коронавируснинг янги тури сабаб бўлган.

Аввалроқ Бельгия худди шундай қарор қабул қилган эди. Алоқа камида бир кунга узиб қўйилди.

Якшанба куни эрталаб Голландия расмийлари 1 январгача Буюк Британиядан авиарейсларни қабул қилишни тўхтатди. Чунки аввалроқ мамлакатда коронавируснинг янги тури аниқланган эди.

Куни кеча Буюк Британия Бош вазири Борис Жонсон мамлакатда аниқланган коронавирус штаммининг ўта юқумли касаллик эканлигини эълон қилди. Коронавируснинг бу тури олдинги штаммдан 23 та фарқи бўлиб, улардан баъзилари «хавотирли».

Англия бош шифокори, профессор Крис Уиттининг сўзларига кўра, Буюк Британияда аниқланган янги коронавирус тури катта тезликда тарқалмоқда, аҳолидан янада эҳтиёткор бўлиш талаб этилади.

Шу билан бирга, мамлакатда коронавирусга қарши бепул эмлаш кампанияси бошланди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг