Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Янги йил кечаси эр-хотиннинг куйган жасади топилганди. Бу қотиллик бўлиши мумкин

Янги йил кечаси эр-хотиннинг куйган жасади топилганди. Бу қотиллик бўлиши мумкин

Наманганда Янги йил кечаси рўй берган ва эр-хотиннинг ўлимига сабаб бўлган ёнғин қотиллик билан боғланмоқда.

Жорий йил 1 январь куни тонгда Наманган вилоятининг Косонсой туманидаги хонадонлардан бирида ёнғин содир бўлган ва ушбу уйда яшаган 28 яшар йигит ҳамда унинг 27 ёшли рафиқаси жасадлари куйиш аломатлари билан топилганди.

«Дарё» хабарига кўра, шу куннинг ўзида вилоят прокуратураси томонидан ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Жиноят иши бўйича ўтказилган дастлабки тергов ҳаракатлари давомида марҳум ўзининг танишидан АҚШга бориш учун виза қилиб бериш эвазига 15 минг доллар олиб, уни алдаб, пулларни қайтармаганлиги маълум бўлган.

Шундан сўнг тезкор-қидирув тадбирлари давом эттирилиб, марҳумнинг таниши ва унинг турмуш ўртоғи ушланиб, эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг