Янгиер давлат муҳандислик ва агротехнологиялар институти ташкил этилади

Тошкент кимё-технология институти Янгиер филиали ва Гулистон давлат университетининг қишлоқ хўжалиги ҳамда муҳандислик-техника йўналишлари ва мутахассисликлари негизида Янгиер давлат муҳандислик ва агротехнологиялар институтини ташкил этиш режалаштириляпти.
Бу борада жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинган Ҳукумат қарори лойиҳасига мувофиқ институт муҳандислик, қишлоқ хўжалиги, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаларида ҳамда ҳудуднинг олий маълумотли кадрларга бўлган эҳтиёжига мувофиқ олий маълумотли мутахассислар ва илмий-педагог кадрлар тайёрлайди.
Институтга Боёвут, Оқолтин ва Ховос туманларидаги политехникумлар бириктириб берилади.
Белгиланишича, институт Тошкент кимё-технология институти Янгиер филиалининг ҳуқуқий вориси ҳисобланади ва 2025/2026 ўқув йилидан бошлаб битирувчи курс талабаларига Институт дипломи берилади.
Шунингдек, 2025/2026 ўқув йили қабулидан бошлаб Гулистон давлат университетининг қишлоқ хўжалиги ҳамда муҳандислик-техника йўналишларига талабалар қабули тўхтатилади ва Гулистон давлат университетининг мазкур таълим йўналишлари ва мутахассисликларда таҳсил олаётган барча талабалари ўқишини Гулистон давлат университетида давом эттиради.
Манба: regulation.adliya.uz
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter