Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Она ўз чақалоғини ўн минг долларга сотмоқчи бўлганда қўлга олинди

Она ўз чақалоғини ўн минг долларга сотмоқчи бўлганда қўлга олинди

Фото: Прокуратура департаменти

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Янгиҳаёт туман бўлими томонидан ДХХнинг Тошкент шаҳар бошқармаси билан ҳамкорликда тезкор тадбирда ўтказилди.

Аниқланишича, фуқаро Н.Ж. (аёл) фуқаро Н.га 2020 йил июль ойида туғилган ўғил фарзандини 10 000 АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Н.Ж.га нисбатан Жиноят кодексининг 135-моддаси (одам савдоси) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг