Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Яқин Шарқдаги танглик олтин нархини оширди

Яқин Шарқдаги танглик олтин нархини оширди

Фото: Ocean Property

Эронга ҳужумлар ҳақидаги хабарлардан сўнг, молиявий бозорлардаги хавф-хатарлар фонида, бугун, жума куни олтин нархи ошди. Минтақавий хатарнинг кучайиши хавотирлари хавфсиз активларнинг жозибадорлигини оширди, деб хабар берди CNBC.

Олтин 0,3 фоиз қимматлаб, бир троя унцияси учун $2386,05 ни ташкил этмоқда. 1 унция — 31,1 грамм.

Олтин қуймалари, беш ҳафтадирки, тинмай қимматлашмоқда. Ушбу ҳафтада нарх ўсиши 2 фоиз атрофида бўлди.

«Бозор ҳужум хусусияти ва унинг акс-садоси ҳақида ҳақида қўшимча маълумотларни кутмоқда», — деди  Capital.com молия бозори таҳлилчиси Кайл Родда.

Ўзбекистон Марказий банки 17 апрел куни олтин қуймалар ва эсдалик олтин тангалар нархларини янгилаган эди. Қимматбаҳо металлнинг 1 грамми нархи 1 млн сўмдан ошганди.

Ўша кунги сана бўйича 5 граммлик олтин қуймалар нархи 5 млн 12 минг сўмни, 15 граммлик эсдалик танга нархи 15 млн 181 минг сўмни ташкил қилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг