Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Яқин соатлар ичида юртимизда коронавирусга чалиниш ва ўлим ҳолатлари қайд этилди

Яқин соатлар ичида юртимизда коронавирусга чалиниш ва ўлим ҳолатлари қайд этилди

Фото: «News.yandex.ru»

2020 йил 6 октябрь соат 18:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 59 343 (+146) нафарни ташкил этмоқда.

ССВ хабарига кўра, янги касалланиш ҳолатларининг 96 нафари Тошкент шаҳрида, 30 нафари Наманган вилоятида, 20 нафари Тошкент вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Бугун айни пайтга қадар Тошкент шаҳрида 164, Тошкент вилоятида 92, Андижон вилоятида 12, Қорақалпоғистон Республикасида 10, Қашқадарё вилоятида 10, Фарғона вилоятида 8, Сурхондарё вилоятида 6, Навоий вилоятида 5 нафар бемор тузалди.

Шундай қилиб, юртимизда 56 058 (+307) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар тузалди ва соғайиш кўрсаткичи 94 фоизга етди.

Ҳозирда мамлакатимизда 2 796 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг