Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Наманганда «Нексия» пастликка қулади. Йўловчи вафот этди

Наманганда «Нексия» пастликка қулади. Йўловчи вафот этди

Фото: ЙҲХББ ахборот хизмати

Жорий йилнинг 24 май куни соат 18:00ларда, Наманган вилояти, Поп тумани, «Тошкент-Ўш» автомобиль йўлининг 279-километрида, ҳайдовчи Ж.Ж. «Нексия» русумли автомобилда ҳаракатланаётиб бошқарувни йўқотган ва бетон тўсиққа урилиб, йўлдан чиқиб кетиб пастликка тушиб кетган.

Натижада, ҳайдовчи ҳамда йўловчилар 20 ёшли А.Р. ва 35 ёшли А.Қ.лар тан жароҳатлари олиб туман шифохонасига ётқизилган. Ушбу автомобиль йўловчиси Я.Б. олган тан жароҳатлари сабабли вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Поп тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг