Юн Сок Ёл умрбод қамоқ ҳукми устидан апелляция берди
Жанубий Кореянинг собиқ президенти Юн Сок Ёл 2024 йилдаги қўзғолон иши бўйича чиқарилган умрбод озодликдан маҳрум этиш ҳукми устидан апелляция шикояти берди. Бу ҳақда Yonhap агентлиги хабар қилди.
«Биз мазкур суд қароридаги муаммоларни фақат протокол мақсадларида эмас, балки тарих манфаатлари нуқтаи назаридан ҳам очиқ-ойдин кўрсатишга мажбурмиз, деб ҳисоблаймиз. Прокурор томонидан ҳаддан ташқари ғайрат билан тайёрланган айблов хулосаси ва шу асосда қабул қилинган биринчи инстанция судининг зиддиятли қарори, шунингдек, унинг сиёсий контексти борасида сукут сақламаймиз», — деб баёнот берган собиқ президент адвокатлари.
Агентлик бошқа тафсилотларни келтирмаган.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter