Юристлар малакасини ошириш марказига директор тайинланди

Адлия вазирининг тегишли буйруғи билан Шерзод Миржалилович Рабиев вазирлик қошидаги Юристлар малакасини ошириш маркази директори лавозимига тайинланди.
Ш. Рабиев 1984 йилда Сирдарё вилояти Ховос шаҳрида туғилган, маълумоти олий, мутахассислиги ҳуқуқшунос, 2005 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган.
Ш. Рабиев 2020 йилдан шу кунга қадар вазирликнинг Юридик таълим ва суд-экспертиза фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасининг бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter