Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Юртимизда коронавирусга чалинганлар ва қурбонлар сони кўпайишда давом этмоқда

Юртимизда коронавирусга чалинганлар ва қурбонлар сони кўпайишда давом этмоқда

2020 йил 11 сентябрь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 46 160 (+233) нафарни ташкил этмоқда.

ССВ хабарига кўра, янги касалланиш ҳолатларининг 117 нафари Тошкент шаҳрида, 66 нафари Тошкент вилоятида ҳамда 50 нафари Наманган вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, Паркент туманида яшаган 62 ёшли Х.А. (эркак) ҳамда Шайхонтоҳур туманида яшаган 49 ёшли З.Д. (аёл), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Бугун айни пайтга қадар Тошкент шаҳрида 183 нафар, Тошкент вилоятида 93 нафар, Наманган вилоятида 10 нафар, Андижон вилоятида 6 нафар, Қашқадарё вилоятида 5 нафар, Навоий вилоятида 3 нафар, Қорақалпоғистон Республикасида 2 нафар бемор тузалди.

Шундай қилиб, юртимизда 42 857 (+302) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (93 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатимизда 2 926 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг