«Замин» фонди раиси Зироат Мирзиёева Виорел Гуцу билан учрашди
![«Замин» фонди раиси Зироат Мирзиёева Виорел Гуцу билан учрашди](http://static.xabar.uz/crop/3/9/720_460_95_3933046154.jpg)
«Замин» фонди Васийлар кенгаши раиси Зироат Мирзиёеванинг ФАО Бош директори ўринбосари ҳамда Европа ва Марказий Осиё бўйича минтақавий вакили Виорел Гуцу билан учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашувда биологик хилма-хилликни асраш, озиқ-овқат хавфсизлиги, экологик таълимни илгари суриш билан боғлиқ қўшма лойиҳа ва ташаббусларни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Томонлар табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, онгли истеъмол қилиш бўйича саъй-ҳаракатларни фаоллаштириш зарурлиги ҳамда барқарор экологик масъулиятли хулқ-атворни шакллантириш муҳимлигини таъкидладилар.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter