Зарафшонда оммавий ўлган қарғалар лаборатория текширувидан ўтказилди
Бир неча кун муқаддам «Олтин водий» газетасига таяниб Навоий вилоятида қарғалар оммавий ўлгани хабар қилинган эди. Жорий йилнинг 23 декабр куни вилоятдаги Зарафшон шаҳрида ушбу ҳодиса рўй берганди.
«Экологуз» томонидан маълум қилинишича, мазкур ҳолат юзасидан шаҳар экология инспекцияси, ободонлаштириш ҳамда ветеринария бўлимларига сўров жўнатилган. Яқинда таҳририятга шаҳар ветеринария бўлими томонидан расмий жавоб келди.
Унда қайд этилишича, учта қарға мурдаси вилоят ҳайвонлар касаллиги ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги давлат маркази лабораториясига текширувга жўнатилган. Лаборатория хулосаларига кўра, қушларда инсон ҳаётига хавф соладиган юқумли касалликлар аниқланмаган. Қарғалар жасадлари тегишли тартибда криматорияда куйдириб юборилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter