Зилзиланинг 10-кунидаги мўъжиза (видео)

Қаҳрамонмараш (Туркия)да вайронкор зилзиладан сўнг, 10-кун 42 ёшли аёл қутқарилди.
Аёл тириклиги аниқланганидан кейин, у қолиб кетган жойгача туннел қазилганди. 222 соатлик уринишлардан сўнг, вайроналар орасида ётган Малика Имомўғлу қутқарувчилар томонидан ёруғликка олиб чиқилди. Ва дарҳол шифохонага етказилди.
Малика Имомўғлу рекорд узоқ вақтда қутқарилган инсонга айланди.
Туркияда қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter