Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бош вазирга парламент сўрови юборилди

Бош вазирга парламент сўрови юборилди

Фото: «Спутник»

Cенат йиғилишида Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Ариповга парламент сўрови юбориш ҳақидаги масалани кўриб чиқдилар. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Олий Мажлис Сенатининг ялпи мажлисида сенаторлар «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида»ги конституциявий қонунга ва «Парламент назорати тўғрисида»ги қонунга мувофиқ сафарбарлик чақируви резервидаги хизматга оид қонун ҳужжатларининг ижро этилиши ҳамда ёшларнинг чақирувга қадар бошланғич тайёргарлиги ҳолати юзасидан Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Ариповга парламент сўрови юбориш ҳақидаги масалани кўриб чиқдилар.

Сўзга чиққанлар мамлакатимизда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида барча соҳаларда, шу жумладан, мамлакатимизнинг мудофаа салоҳиятини мустаҳкамлаш соҳасида кенг кўламли ислоҳотлар олиб борилаётганини қайд этдилар.

Сенат томонидан сафарбарлик чақируви резерви сафида хизмат қилишга, ушбу хизматни ташкил этиш ва ўташга оид ҳужжатлар ижроси, шунингдек, ёшларни чақирувга қадар бошланғич тайёрлаш ишлари ўрганилди ҳамда таҳлил қилинди.

Уларни кўриб чиқиш натижалари бўйича сенаторлар томонидан сафарбарлик чақируви резервидаги хизматни ташкил этиш ва ўташ масалалари, шунингдек умумий ўрта, ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими муассасаларидаги чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик тизимини такомиллаштириш, чақирув ёши чегарасини қисқартириш, чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фани ўқитувчиси лавозимларига касбий жиҳатдан яхши тайёрланган, малакали, иш тажрибасига эга бўлган шахсларини, шу жумладан, захира ва резерв офицерларини тайинлаш чора-тадбирлари тўғрисида асослантирилган изоҳлар бериш илтимоси билан парламент сўрови юборилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг