Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Корея Республикаси Президентининг Ўзбекистонга давлат ташрифи якунланди

Корея Республикаси Президентининг Ўзбекистонга давлат ташрифи якунланди

Фото: Президент матбуот хизмати

Корея Республикаси Президенти Юн Сок Ёлнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан давлат ташрифи якунланди.

Уч кунлик ташриф доирасида олий даражадаги музокаралар бўлиб ўтди, улар якунида етакчилар Алоҳида стратегик шерикликни янада чуқурлаштириш ва ҳар томонлама кенгайтириш тўғрисидаги қўшма баёнотни имзоладилар. Икки томонлама ҳужжатлар тўплами қабул қилинди.

Давлат раҳбарлари Кореянинг етакчи компаниялари ва банк-молия институтлари вакиллари иштирокидаги қўшма бизнес форумида қатнашдилар.

Президентлар Тошкентдаги Технопаркка ташриф буюриб, саноат кооперацияси учун мавжуд салоҳият билан танишдилар.

Бугун давлат раҳбарларининг мулоқоти Самарқандда давом этди. Президентлар рафиқалари билан бирга қадим шаҳарнинг тарихий-меъморий дурдоналари билан танишдилар.

Ташриф тадбирлари якунланганидан сўнг аэропортда Президент Юн Сок Ёл ва рафиқасини Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва рафиқаси кузатиб қўйдилар.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг