Афринда назорат тўлиқ турклар қўлига ўтди

«Туркия қуролли кучлари томонидан Суриянинг Африн минтақасида олиб борилаётган «Зайтун новдаси» операцияси натижасида ҳудуд устидан тўлиқ назорат ўрнатилган. Бу ҳақда 24 март куни Туркия қуролли кучлари бош штаби маълум қилди», — дея ёзмоқда «ТАСС» агентлиги «Hurriyet» газетаси хабарига асосланиб.
«Африндаги барча қишлоқлар устидан тўлиқ назорат ўрнатилган», — дея ёзади газета бош штаб хабаридан иқтибос келтириб.
Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 20 январь куни Туркия қуролли кучлари бош штаби асосан курдлар истиқомат қиладиган Суриянинг Африн минтақасида фаолият олиб борувчи бир қатор курд ташкилотларига қарши «Зайтун новдаси» деб номланган ҳарбий амалиётларни бошлаган эди. Расмий Анқара бу ердаги курд бўлинмаларини Туркияда тақиқланган Курдистон ишчи партиясига алоқадор деб билади. Шу йилнинг 18 март куни Бош штаб Африн шаҳри устидан назорат ўрнатилгани ҳақида маълум қилган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter