Ўзбекистон вазмин ва бетараф позицияда – ТИВ

ТИВда ЕИ ва унга аъзо давлатлар, шунингдек, Буюк Британия, Япония ва АҚШнинг дипломатик ваколатхоналари раҳбарлари билан учрашув бўлиб ўтди.
Хорижий дипломатик миссиялар раҳбарлари Украинадаги вазият бўйича ўз қарашлари ҳақида маълумот бердилар ва халқаро ҳамжамиятнинг ўт очишни тезда тўхтатиш, конструктив музокаралар жараёнини ўтказиш ва ушбу мамлакатда халқаро гуманитар ҳуқуқни таъминлаш бўйича саъй-ҳаракатларини давом эттириш муҳимлигини таъкидладилар.
Ўзбекистон томони республиканинг ушбу масала бўйича вазмин ва бетараф ёндашув ҳамда вазиятни сиёсий ва дипломатик йўл билан ҳал қилишга чақириқни кўзда тутадиган ўзгармас позициясини билдирди.
Ўзбекистон Россия билан стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини ўрнатгани, Украина билан ҳам ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириб бораётгани алоҳида таъкидланди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter