Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Президент Шавкат Мирзиёев Эркин Воҳидов ҳайкали пойига гул қўйди

Президент Шавкат Мирзиёев Эркин Воҳидов ҳайкали пойига гул қўйди

Фото: Президент матбуот хизмати

Давлатимиз раҳбари ўтган йили Фарғона вилоятига ташрифи чоғида Марғилон шаҳрида ижодкорлар боғи ташкил этиш бўйича кўрсатмалар берган эди, — деб ёзмоқда Президент матбуот хизмати.

Фото: Президент матбуот хизмати

Шу асосда бу ерда қурилиш ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилди. Мавжуд истироҳат боғи ҳудуди кенгайтирилиб, манзарали дарахт кўчатлари ўтқазилди, гулзор ва майсазорлар ташкил этилди. Боғ марказида Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидовнинг ҳайкали ўрнатилди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент Шавкат Мирзиёев мазкур Ижодкорлар боғини бориб кўрди. Эркин Воҳидов ҳайкали пойига гул қўйди.

Шоирнинг оила аъзолари, ёзувчи ва санъаткорлар билан суҳбатда адиб ижодини ўрганиш ва ёшларга ўргатиш, шеърлари асосида қўшиқлар яратиш зарурлиги таъкидланди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Боғда Эркин Воҳидов мемориал музейи, ёш ижодкорлар мактаб-интернати, Ёзувчилар уюшмасининг вилоят бўлими биноси, 2 минг кишилик амфитеатр, Нуронийлар маскани ҳам жойлашган.

Давлатимиз раҳбари мемориал музейдаги экспонатларни кўздан кечирди. Бу маскан ҳақиқий маънавият ўчоғи бўлиши кераклигини, бу ерга ўқувчи ва ёш ижодкорларни кўпроқ олиб келиш зарурлигини таъкидлади.

Президентимиз Нуронийлар масканида меҳнат фахрийлари билан суҳбатлашди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг