Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Президент Хитойга жўнаб кетди

Президент Хитойга жўнаб кетди

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпиннинг таклифига биноан 24 апрель куни амалий ташриф билан Пекинга жўнаб кетди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар берди.

Давлатимиз раҳбари у ерда «Бир макон, бир йўл» иккинчи халқаро форумида иштирок этади. Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин ва Бутунхитой халқ вакиллари кенгаши Доимий қўмитаси Раиси Ли Чжаньшу билан учрашувлар ўтказади. Шунингдек, форумда иштирок этадиган хорижий давлатлар делегациялари ва халқаро ташкилотлар раҳбарлари билан ҳам музокаралар ўтказилиши режалаштирилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг