Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёев Покистон президенти ва бош вазирини табриклади

Шавкат Мирзиёев Покистон президенти ва бош вазирини табриклади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Покистон Ислом Республикаси Президенти Ориф Алвий ва Бош вазири Шаҳбоз Шарифга ушбу мамлакат мустақиллигининг 75 йиллиги муносабати билан табрикномалар йўллади.

Уларда, жумладан, Ўзбекистон Покистон билан стратегик шериклик тамойилларига асосланган дўстлик ва кўп қиррали ҳамкорлик муносабатларининг бугунги даражасини ғоят қадрлаши ва бу борадаги улкан салоҳиятни янада рўёбга чиқаришдан манфаатдорлиги қайд этилган.

Давлатимиз раҳбари дўст Покистон халқига тинчлик-осойишталик, бардавом равнақ ва фаровонлик тилади, дейилади президент матбуот хизмати хабарида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг