Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёев Самарқанд аэропортида Жоржа Мелонини кутиб олди

Шавкат Мирзиёев Самарқанд аэропортида Жоржа Мелонини кутиб олди

Фото: Президент матбуот хизмати.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Италия Республикаси Бош вазири Жоржа Мелони 28 май куни расмий ташриф билан мамлакатимизга келди.

Самарқанд халқаро аэропортида Бош вазирни давлатимиз раҳбари кутиб олди.

Олий мартабали меҳмон шарафига икки давлат байроқлари кўтарилди ва фахрий қоровул саф тортди.

Ташрифнинг асосий тадбирлари эртага, 29 май куни бўлиб ўтади.

Олий даражадаги музокаралар ва бошқа қатор икки томонлама тадбирлар ўтказилиши кўзда тутилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг