Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Суд Молдова президентини лавозимидан четлаштирди

Суд Молдова президентини лавозимидан четлаштирди

Молдова парламентар республика бўлиб, депутатлар орасида Додонга қаршилар кўпчиликни ташкил қилади. Шу боис президент ва парламент орасида доимо келишмовчиликлар келиб чиқади.  

Фото: Kapital.kz

Бу ҳақда турли манбаларга таянган ҳолда lenta.ru хабар бермоқда.

Эндиликда давлат раҳбари вазифасини парламент раиси Андриан Канду бажаради ва айнан у ҳукумат аъзоларини тайинлайди. Бундан ташқари конституцион суд ташқи ишлар вазири ва ҳукуматнинг бошқа олти нафар аъзосини президентдан ташқари парламент раиси ёки бош вазир ҳам тайинлаши мумкинлиги тўғрисида қарор чиқарди. Судга демократик партия аъзолари бўлган депутатлар мурожаат қилишган ва улар ўз даъвосида президент ҳукумат вакилларига номзодларни бир марта рад этиш ҳуқуқи бўлгани ҳолда икки марта рад этганини, шу тарзда қонунни бузганини билдиришган.

Додон қарорга изоҳ бераркан, суд ваколатни тугатиш бўйича ишни нотўғри кўриб чиққанини таъкидлаган. У нотўғри тайинланган вазирлар билан йиллар давомида ишлашдан кўра, бошиданоқ рад этишни афзал кўришини билдирган.  

Бундай ҳолат биринчи марта рўй бермаяпти. Ўтган йилнинг октябр ойида ҳам суд президентнинг ваколатини вақтинча тўхтатган, бунга унинг мудофаа вазири лавозимига кўрсатилган номзодни икки марта рад этгани сабаб бўлганди.

Молдова парламентар республика бўлиб, депутатлар орасида Додонга қаршилар кўпчиликни ташкил қилади. Шу боис президент ва парламент орасида доимо келишмовчиликлар келиб чиқади.  

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг