Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Воқеалар ривожи жиддий ташвиш уйғотмоқда» – Ўзбекистон ТИВ Қирғизистон бўйича баёнот берди

«Воқеалар ривожи жиддий ташвиш уйғотмоқда» – Ўзбекистон ТИВ Қирғизистон бўйича баёнот берди

Фото:«Sputnik»

Маълумки, куни кеча Қирғизистонда парламент сайловлари якунлангач, намойиш ва тартибсизликлар бошланди. Намойишчилар президент маъмурияти, ҳукумат биносигача кириб бордилар. 

Ўзбекистон ТИВ бўлаётган воқеалар юзасидан баёнот билан чиқди. Унда айтилишича, «Қирғиз Республикасида юзага келган кескин вазият ва воқеалар ривожи Ўзбекистонда жиддий ташвиш уйғотмоқда».

«Ўзбекистон яқин қўшни ва стратегик шерик сифатида қардош Қирғизистондаги вазиятнинг мамлакат Конституцияси ва миллий қонунчилиги нормаларига мувофиқ тез орада барқарорлашувига умид қилади.

Ўзбекистон билан Қирғизистон ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва кўп қиррали ҳамкорлик муносабатларини янада ривожлантириш ҳамда мустаҳкамлашга қатъий содиқлигимизни яна бир бор тасдиқлаймиз.

Ҳозирги мураккаб вазиятда биз Ўзбекистонда кўп асрлик тарихий ва қариндошлик ришталари, умумий маданий ҳамда маънавий қадриятлар билан мустаҳкам боғланган биродар Қирғизистон халқига ҳар томонлама кўмак кўрсатишга тайёрмиз»- дейилади баёнотда.

Эслатиб ўтамиз, Қирғизистонда бир кун олдин парламент сайловлари бўлиб ўтди. Унинг натижаларига кўра, «Биримдик», «Мекеним Киргизстан», «Киргизстан» ва «Бутун Киргизстан» партиялари етарли овоз тўплай олган. Сайловда қатнашган 12 партиядан 11 таси натижаларни тан олмаган. Ҳукмрон «Биримдик» партияси эса қайта сайловлар ўтказишга рози бўлган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг