Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Барселона» харид қилган футболчи клуб тарихидаги энг бўйдор ҳимоячига айланди

«Барселона» харид қилган футболчи клуб тарихидаги энг бўйдор ҳимоячига айланди

Фото: «FCBarcelona»

Испаниянинг «Барселона» клуби қишки трансфер мавсумида яна бир футболчини ўз сафига қўшиб олди.

Испания гранди Бразилиянинг «Палмейрас» клубидан 22 ёшли колумбиялик ҳимоячи Йерри Минани 12 миллион евро эвазига сотиб олди. Футболчи клуб билан 2023 йилга қадар амал қиладиган шартномага имзо чекди. Унинг товон пули 100 миллион евро этиб белгиланди.

«Барселона» тарихидаги энг бўйдор футболчилар. Фото: «Sport.es»

Эътиборлиси, Йерри Мина «Барселона» тарихидаги энг бўйдор футболчидан бири бўлди. Бунгача клубнинг собиқ ҳужумчиси Златан Иброҳимович бу кўрсаткич бўйича яққол етакчи эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг