Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Манчестер Сити» ва «Челси» хавф остида

«Манчестер Сити» ва «Челси» хавф остида

«Манчестер Сити» ва «Челси» молиявий фейр-плей тамойилини кўплаб бузганликлари учун санкциялар таҳдидига дуч келишмоқда. Бу ҳақда The Sun хабар бермоқда.

Манбага кўра, футбол клублари Англия премер-лигасидан (АПЛ) четлатилиши ҳам мумкин. Қайд этилишича, лига мустақил комиссияси жамоаларни жазолаш ҳақида огоҳлантирган. Бунинг учун уларнинг айбини исботлаш керак.

Британия матбуоти 2023 йилнинг ноябрида «Челси» ва «Манчестер Сити»нинг Премер-лигадан четлатилиши мумкинлиги ҳақида гапира бошлади. Кейин клублар чемпионлик унвонларидан маҳрум қилиш, очколарни олиб қўйиш, шунингдек, трансферлар тақиқланишига дуч келгани хабар қилинганди. Қайд этилишича, «Манчестер Сити»га молиявий фейр-плей қоидаларини бузганлик учун юздан ортиқ айбловлар қўйилган.

28 ўйиндан сўнг «Манчестер Сити» 63 очко билан АПЛ турнир жадвалида учинчи ўринда бормоқда. «Челси» 39 очко билан 11-ўринни эгаллаб турибди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг