Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Фотиҳ Терим Ўзбекистон терма жамоасини бошқарадими?

Фотиҳ Терим Ўзбекистон терма жамоасини бошқарадими?

Фото: Championat.com

Фотиҳ Терим футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоасини бошқариши мумкин. Бу ҳақда Heber Merkaziга асосланиб юртимиздаги ОАВлар хабар берди.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси (ЎФА) 71 ёшли мураббийга таклиф юборган, Фотиҳ Терим ушбу таклиф юзасидан бир тўхтамга келиш учун вақт сўраган, дейилади хабарда.

Агар у ижобий жавоб берса, ЖЧ-2026га Ўзбекистон миллий жамоасини олиб боради.

Маълумот учун: Фотиҳ Терим — турк футболининг таниқли мутахассисларидан бири. «Галатасарой»ни 8 марта мамлакат чемпиони қилган ва Европа майдонларида зафар қучган, Туркия терма жамоаси билан Евро-2008 ва Евро-2016 турнирларида иштирок этган. Ҳозир «Аш-Шабоб» (Саудия Арабистони) клубини бошқармоқда.

Олдинроқ Йоахим Лёв Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи бўлиш таклифини рад этганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг