Нодирбек Абдусатторов вазиятни бироз яхшилади
Самарқанд шаҳридаги ЖЧда рапид йўналишининг эркаклар ўртасидаги баҳсларида 9-тур якунига етди.
Мусобақада амалдаги жаҳон чемпиони, норвегиялик Магнус Карлсен 7 очко билан ҳамон пешқадамлик қилмоқда. Шунингдек, Владимир Федосеев (Сербия), Янгйи Ю (Хитой) да ҳам 7 очкодан мавжуд.
Нодирбек Абдусатторов биринчи кун баҳсларидаги муваффақиятсизликдан кейин вазиятни бироз ўнглади ва 6 очко билан 28-ўринга кўтарилди. Яна бир ҳамюртимиз Жаҳонгир Воҳидовда ҳам 6 очко бор.
Бугун, 28 декабрь куни 10-13-тур учрашувлари билан рапид баҳслари якунланади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter