Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Кумушхон Файзуллаева икки йўналишда олтин медал қўлга киритди

Кумушхон Файзуллаева икки йўналишда олтин медал қўлга киритди

Хабарингиз бор, айни кунларда оғир атлетика бўйича смирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати Тошкент шаҳрида бўлиб ўтмоқда.

Кеча бўлиб ўтган баҳсларда ҳамюртларимиз терма жамоа учун навбатдаги медалларни тақдим этди. «Ўзбекистон» спорт мажмуасида бўлиб ўтаётган мусобақанинг қизлар ўртасида -64 килограмм вазн тоифасидаги баҳсларида Ўзбекистон номидан Кумушхон Файзуллаева иштирок этди.

Термамиз вакиласи даст кўтаришда биринчи ўринишдаёқ 92 кг натижа кўрсатиб, олтин медал эгасига айланди. Силтаб кўтаришда эса 115 кг тошни кўтариб, барча рақибларидан устун эканлигини намойиш этди.

Ёшлар ўртасида Осиё чемпионати.

Қизлар, -64 кг:

1. Кумушхон Файзуллаева (Ўзбекистон) – 205 кг (92 кг, 113 кг)
2. Хансол Ким (Жанубий Корея) – 193 кг (81 кг, 112 кг)
3. Сабитха Рамадани (Индонезия) – 192 кг (92 кг, 100 кг).

Ушбу вазн бўйича ўсмирлар ўртасида ташкил этилган мусобақаларда Машҳура Рустамова бронза медаллари билан тақдирланди.

Ўсмирлар ўртасида Осиё чемпионати.

Қизлар, -64 кг:

1. Гулнур Ибрай (Қозогʼистон) – 198 кг (88 кг, 110 кг)
2. Ен-Юн Ли (Хитой Таипейи) – 161 кг (70 кг, 91 кг)
3. Машҳура Рустамова (Ўзбекистон) – 156 кг (66 кг, 90 кг)

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги
Матбуот хизмати

 

Манба: minsport.uz

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг