Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Майк Тайсон скейтбордда учмоқчи бўлди... (видео)

Майк Тайсон скейтбордда учмоқчи бўлди... (видео)

Видеодан скриншот

Бокс афсонаси, собиқ жаҳон чемпиони Майк Тайсон скейтборддан йиқилиб жароҳат олишига сал қолди. Яхшиям яқинроқда кресло турган экан...

Hot Boxing Podcast шоусини суратга олиш жараёнида 56 ёшли Тайсон скейтбордга сакраб чиққан, бироқ мувозанатини йўқотиб, орқароқда турган креслога бориб ўтириб қолган.

«Яхшиям кресло бор экан, акс ҳолда ҳовербордни ўрганишдаги даҳшат такрорланарди», — деди у.

21 сентябр кунги интервюсида Майк Тайсон саломатлигидаги муаммолар оқибатида оғриқлардан қийналаётганидан шикоят қилганди. «Баъзида радикулит (собиқ жаҳон чемпиони белдумғаза радикулитига чалинган) зўрайиб қолади. Шундай паллаларда гапиришгаям ҳолим етмайди», — деганди Тайсон.

Майк Тайсон 2005 йилда профессионал фаолиятига нуқта қўйган. Оғир вазнда 1987–1990 йиллар давомида жаҳоннинг мутлақ чемпиони бўлган. 58 жанг ўтказиб, 50 марта ғалаба (44 таси нокаут) қозонган, олти марта мағлубиятга учраган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг