Ўзбекистон МТЖ аламли мағлубиятга учради
Бугун, 27 сентябр куни Ўзбекистон миллий жамоаси Коста-Рика термасига қарши баҳс олиб борди.
Терма жамоамиз учрашувнинг дастлабки таймини яхши ўтказди ва Элдор Шомуродовнинг голи эвазига ҳисобда олдинга чиқиб олди.
Бироқ иккинчи бўлимнинг ҳакам қўшиб берган сўнгги дақиқаларида (90+2 ва 90+4) Коста-Рика иккита гол уриб, ғалабани илиб кетди.
Ўзбекистон — Коста-Рика 1:2
Эслатиб ўтамиз, терма жамоамиз дастлабки учрашувда Камерун термасини ишончли тарзда мағлуб этганди. Коста-Рика эса Жанубий Корея билан дуранг ўйнаганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter