Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Роналду яна неча ёшгача футбол ўйнаши айтилди

Роналду яна неча ёшгача футбол ўйнаши айтилди

«Манчестер Юнайтед» жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг онаси Долореш Авейру ўғлининг режалари ҳақида гапириб ўтди.

«Фаолиятини тугатгач, мураббий бўлиши ҳақида аллақачон сўраб бўлганман. У ҳаётдан завқ олишини айтди. Айни пайтда 40 ёшгача футбол ўйнамоқчи», дейилади The Scottish Sun нашридаги интервюда.

Роналду айни пайтда 36 ёшда бўлиб, бир қатор футбол рекордларини янгилаб келмоқда ва Globe Soccer Awards талқинига кўра, у барча даврларнинг энг яхши тўпурари ҳам бўлди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг