Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тайгер Вудсни доғда қолдирган тадбиркор

Тайгер Вудсни доғда қолдирган тадбиркор

Фото: «Assosiated Press»

Голф афсонаси, Mayor турнирларининг 15 карра ғолиби, америкалик Тайгер Вудснинг голф таёқлари (клюшкалари) жамланмаси 5,15 млн долларга сотилди.

Тайгер Вудс жаҳон голфида саноқсиз рекордлари билан ном қолдирган, молиявий рекордлари-ку алоҳида мавзу: фақат голф ўйнаб 1 млрд доллар ишлаш — ҳаммагамас.

Вудснинг таёқлари америкалик голфчи Хортон Смитнинг бир пайтлар 682 минг долларга сотилган яшил пиджагидан 7,5 баравар қимматга кетди.

Бироқ бу билан Тайгер Вудснинг миллионлари кўпайиб қолгани йўқ. Шунчаки унинг номи «сотилди», холос.

Гап шундаки, Вудснинг 2000 ва 2001 йиллардаги катта ғалабаларини таъминлагани тахмин қилинаётган ушбу таёқларни 2010 йилда хюстонлик Тодд Брок исмли тадбиркор 57 минг доллар эвазига кимошдида қўлга киритган экан. Орадан 12 йил ўтиб 90 баравар қимматига — 5 млн 156 минг 162 долларга сотди — бунақа аниқ нишон ҳатто Тайгер Вудсда ҳам бўлмаган...

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг