Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Ювентус» Муҳаммад Салоҳ билан кучаймоқчи

«Ювентус» Муҳаммад Салоҳ билан кучаймоқчи

Фото: «Футбол 24»

«Ювентус» клуби раҳбарияти «Ливерпул» ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳни Туринга олиб келишмоқчи. Туринлик агентлар 29 ёшли мисрлик футболчини ёзги трансфер ойнасида қўлга киритишга уриниб кўришади.

«Footbal Italia» ёзишича, бу йилги омадсиз мавсумдан сўнг «бянконерилар» ҳужум чизиғини кучайтиришмоқчи.

Аввалроқ Салоҳ «Ливерпул» билан 2023 йилнинг ёзига қадар тузилган шартномасини узайтирмаслиги ҳақида хабарлар тарқалганди.

Муҳаммад Салоҳ «Ливерпул»да ажойиб мавсумни ўтказяпти: Англия чемпионатининг ўзида 32 ўйинда 22 гол уриб, 13 голга ассистентлик қилди. Англия премьер лигасида ўтиб бораётган 2021-2022 йилги мавсумнинг энг яхши футболчиси, дея эътироф этилди.

Дарвоқе, бугун тунда Салоҳ ва «Ливерпул»ни муҳим синов кутмоқда: ЕЧЛ яримфиналининг «Вилярреал»га қарши меҳмондаги жавоб учрашуви. Биринчи ўйиндаги 2:0 ҳисоби хотиржамлик учун асос бўлолмайди, рақиб олдинги босқичда кимсан «Бавария»ни турнирдан чиқариб юборган. Испаниядаги ўйин Тошкент вақти билан 4 майга ўтар кечаси соат 00:00 да бошланади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг