Афғонистондан Хоразмга олиб ўтилган «ажал оғуси» сотувчилари қўлга тушди
ДХХ ҳудудий бошқармалари ҳамда ИИВ ўтказган тезкор тадбирлар давомида катта миқдордаги наркотик моддаларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди.
Қалбаки ҳужжатлар орқали 2 млрд сўм ҚҚСни қайтариш схемаси фош этилди
Чирчиқ шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда яширин иқтисодиётга оид йирик жиноий схемага чек қўйилди.
ДХХ Ўзбекистонга яширинча олиб кирилган биологик қўшимчаларни қўлга олди
Улар Андижондаги эгаларига топширилиши керак бўлган.
Андижонда қалбаки дори ишлаб чиқараётган 3 фуқаро қўлга олинди
Андижонда қалбаки дори ишлаб чиқарувчи яширин лабораториялар аниқланди.
Сурхондарёда 72 килодан ортиқ «картошка» қозонгача етиб бормади
Сурхондарё вилоятининг Термиз туманида яшовчи, 2001 йилда туғилган фуқаро бошқарувидаги «MAN» русумли юк автотранспорт воситаси Афғонистондан «Термиз-автомобиль йўли» халқаро ўтказиш пунктига кириб келган вақтда Давлат хавфсизлик хизматининг Чегара қўшинлари ва Божхона идоралари ходимлари ҳамкорлигида белгиланган тартибда кўрикдан ўтказилди.
Тошкентда олган пулларини қайтараётган ФВБ ходими қўлга олинди
Давлат хавфсизлик хизмати ва Прокуратура органлари ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда, инспектор муқаддам олган пулларини қайтариб берган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Тошкент ва Фарғона вилоятларида наркожиноятлар фош қилинди
Давлат хавфсизлик хизматининг Чегара қўшинлари ва Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ҳамда Ички ишлар органлари ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда, Тожикистон Республикасидан Сирдарё дарёси орқали мамлакатимиз ҳудудига давлат чегарасини бузган ҳолда сузиб ўтган – Бекобод шаҳрида яшовчи, 1998 йилда туғилган фуқаро қўлга олиниб, унинг ёнида бўлган 5 кг 31 гр «гашиш» моддаси процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.
Ёлғон хайриялар ортидаги террор: ота қамоқда, ўғил қидирувда
Бугунги кунда халқаро террористик ташкилотлар ижтимоий тармоқлар орқали турли баҳоналар билан “мазлумларга ёрдам”, “хайрия акцияси” деган шиорлар остида пул йиғиб, ўз фаолиятини молиялаштиришга уринмоқда.
Пойтахтлик тадбиркор пора беришда айбланиб ушланди
Ҳолат юзасидан тадбиркорга нисбатан Жиноят Кодексининг 211-моддаси (пора бериш) 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди.
Олтин қуймаларни олиб чиқиб кетаётган она ва қиз ушланди
Ҳозирда қонунбузарларга нисбатан Жиноят Кодексининг 182-моддаси (божхона тўғрисидаги қонунчиликни бузиш) 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
ДХХ кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйди
Давлат хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар органлари ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда, Тошкент вилоятининг Зангиота туманида яшовчи, 1996 й.т. шахс ва унинг 1999 й.т. самарқандлик таниши пойтахт ҳудудида тўхтатилиб текширилди.
Тошкентда прокурор ёрдамчиси қўлга олинди
Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида мансабдор шахс қўлга олинди.
Мансабдор пора билан ушланди
Ушбу мансабдор шахс сўралган пул маблағини тамагирлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Йирик банкнинг мансабдор ходими қамоққа олинди
Мамлакатимиздаги етакчи тижорат банкларидан бирининг Амалиёт бошқармаси бошлиғи ўринбосари қўлга олинди.
Ҳоким ёрдамчиси 10 минг АҚШ доллари билан ушланди
Тошкент вилояти Қибрай туманида ҳоким ёрдамчиси катта миқдордаги пулни олаётган вақтида қўлга тушди.
5 нафар йигит 15 йилдан қамоқ жазосини олди
Айбланувчилар Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 223, 246 ва 273-моддалари билан айбли деб топилиб, ҳар бирига нисбатан 15 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Андижондаги нарколабораториядан 1 миллион долларлик “маҳсулот” чиқди
Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент ва Андижон вилоятлари бўйича бошқармалари ҳамда Тошкент вилояти Божхона бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида нарколабораторияларни аниқлаш ва улар фаолиятига чек қўйиш мақсадида комплекс тезкор тадбирлар амалга оширилди.
Тошкентда ота ва бола яширин “дорихона бизнеси”ни бошқаргани аниқланди
Тошкентда яшовчи 1969 ва 1997 йилда туғилган ота-бола яширин омбор ташкил қилган ва у ерда дори воситалари сақлаб, дорихоналарга тарқатган.
Машина эшигидаги махфий жой: тезкор тадбирларда қатор шахслар ушланди
Давлат хавфсизлик хизмати, Божхона ва Ички ишлар органлари ҳамкорлигида бир қатор ҳудудларда ўтказилган тезкор тадбирларда йирик миқдордаги гиёҳвандлик воситалари фош этилди.
Яна бир мансабдор пора билан ушланди
Республикамизда коррупцияга қарши курашиш борасида олиб борилаётган тизимли чора-тадбирлар доирасида яна бир мансабдор шахс жиноят устида қўлга олинди.
Хорижга ишга юборишни ваъда қилган фирибгарлар қўлга олинди
ДХХ ва ИИО томонидан ноқонуний миграцияга қарши ўтказилган тезкор тадбирларда икки ҳолат фош этилди:
ДХХ Тошкент ва Наманган вилоятларида коррупцион ҳолатларни фош этди
Тошкент вилояти ҳокимлигининг “Ягона буюртмачи хизмати” давлат муассасаси директори ўринбосари ўз хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда, “Шаффоф қурилиш” миллий ахборот тизими орқали шартнома қиймати 2 млрд 73 млн сўм бўлган объектни капитал таъмирлаш бўйича ғолиб бўлган пудратчи ташкилот ҳисоб рақамига бўнак сифатида 1,1 млрд. сўм маблағ ўтказиб берганлиги эвазига муқаддам МЧЖ раҳбаридан тамагирлик йўли билан 2 минг АҚШ доллари олади.
Навоийда олтин қазувчилар ушланди
Ҳозирда ашёвий далиллар тегишли экспертизаларга юборилган бўлиб, мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Андижонда нарколаборатория очган шахс қамоққа олинди
Гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши курашиш доирасида Давлат хавфсизлик хизматининг Андижон вилояти бўйича бошқармаси, Божхона ҳамда Ички ишлар органлари ҳамкорлигида Асака туманида тезкор тадбир ўтказилди.
ДХХ ва ИИВ: Бир ҳафтада 18 та уюшган жиноий гуруҳ ушланди
Жорий йилнинг 20 январидан мамлакатда криминоген вазиятни барқарорлаштириш мақсадида ДХХ ва ИИВ ҳамкорлигида кенг кўламли тезкор-қидирув тадбирлари ўтказилмоқда.
“Ўзбекнефтегаз” ва Давактивда катта тафтиш бошлангани айтилди
Давлат активларини бошқариш агентлиги директори ишдан олинган. Президент ДХХ раисига жавобгарлик масаласида топшириқ берди.
ДХХ ва ИИВ қўшма операциялар ўтказмоқда
Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Ички ишлар вазирлиги ходимлари ҳамкорлигида мамлакатимизда криминоген вазиятни барқарорлаштириш, уюшган жиноятчилик ва гиёҳвандлик воситалари ноқонуний айланмасига барҳам бериш мақсадида жорий йилнинг 20 январидан бошлаб кенг кўламли тезкор-қидирув тадбирлари амалга оширилмоқда.
Учтепа тумани ҳокимлиги мутахассиси қўлга олинди
У тадбиркордан 3 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Кадастр ходими фирибгарликда гумон қилиниб қўлга олинди
Давлат кадастрлар палатасининг Тошкент вилояти бошқармаси Бўстонлиқ туман филиали ходими мазкур туманда жойлашган 8 сотих ер майдонидаги хонадоннинг кадастр ҳужжатларини юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали расмийлаштириб бериш эвазига 5 минг АҚШ доллари талаб қилади.
«Гряз» лақабли жиноий уюшма етакчиси Ўзбекистонга келтирилди
У Истанбулда қўлга олинган.
Божхона катта ходими ва туман кадастр бўлими бошлиғи ушланди
Божхона бошқармасининг Контрабандага қарши курашиш бўлими катта тезкор ходими ноқонуний тарзда фуқародан 400 АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Андижонда судя қамоққа олинди
Ишни тезроқ битириб бериш учун олдиндан 4 100 доллар «аванс» олган.
Тошкентда Солиқ бошқармаси бош инспектори порахўрликда гумонланяпти
Тошкент шаҳар Солиқ бошқармаси бош инспекторига нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Тошкент вилояти ҳокимлиги ходими жиноят устида қўлга тушди
Тошкент вилоятида «Ягона буюртмачи хизмати» ДМ бош юрисконсультига нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Сирдарё ва Андижонда солиқчилар жиноят устида қўлга олинди
Тақдим этилган хужжатлар асосда, бундай ҳолатлар учун аслида қонунчиликда маъмурий жавобгарлик белгиланган бўлса-да, ўзининг беминнат ёрдамини таклиф этган Солиқ бошқармаси шўъба бошлиғи, бош инспектор билан келишган ҳолда ушбу қарздорликни 90 млн сўмгача камайтириб беришни ваъда қилади.
Қашқадарёда фуқаронинг уйидан қарийб 21 кило «наша» топилди
Давлат хавфсизлик хизматининг Қашқадарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан вилоят Ички ишлар бошқармаси билан ҳамкорликда Чироқчи туманида тезкор тадбир ўтказилди.
ДХХ Жиззахда “Ҳудудгаз” ходимини қўлга олди
Дастлабки тергов ҳаракатлари доирасида етакчи мутахассисни ИЖҚКД Жиззах шаҳар бўлимидаги “таниши”нинг шахсига аниқлик киритилиб, ҳозирда унга нисбатан хизмат текшируви тайинланган.
Тошкентда ҚҚС билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати фош этилди
Давлат хавфсизлик хизмати ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда ҚҚС билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати фош этилди.
Шавкат Мирзиёев МДҲ махсус хизматлари раҳбарлари Кенгаши мажлиси иштирокчиларига табрик йўллади
Самарқанд шаҳрида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатлар хавфсизлик органлари ва махсус хизматлари раҳбарлари Кенгашининг 57-мажлиси иш бошлади.
Тошкентда хизмат хонадонида нарколаборатория ташкил этган ИИБ ходими қўлга тушди
Давлат хавфсизлик хизмати ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимлари ҳамкорлигида гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши курашиш доирасида Тошкент шаҳрида тезкор-қидирув тадбири ўтказилди.
Самарқандда Агроинспекция ходими қўлга олинди
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Самарқанд вилояти бошқармасининг етакчи мутахассиси тезкор тадбирда қўлга олинди.
Рейд: Бухоро ва Навоийда 40 нафарга яқин олтин изловчилар қўлга олинди
Бухоро вилояти Шофиркон туманидаги «Қулжуқтов» ва Навоий вилояти Конимех туманидаги «Товшан» тоғ массивларида жойлашган «Олтин Кон» МЧЖ тасарруфидаги ҳудудларда ўтказилган текширувлар давомида бегона шахслар томонидан ноқонуний олтин қазиб олиш ҳолатлари аниқланди.
ДХХ: Тошкент вилоятида прокуратура органлари ходимлари 25 минг доллар билан ушланди
Давлат тузилмаларида коррупцион ҳолатларга чек қўйиш мақсадида Давлат хавфсизлик хизмати органлари томонидан комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Фарғоналик солиқчи 30 минг доллар олаётганида қўлга тушди
Ҳозирда унга нисбатан Жиноят кодексининг 25,168-моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Фарғонада коррупцион ҳолатлар фош этилди
Фарғона вилоятидаги туманлардан бирининг газ таъминоти бўлими бошлиғи мансаб ваколатини суиистеъмол қилган ҳолда, 10 та хонадонни юқори босимли табиий газ тармоғига улаб бериш эвазига ҳар бир хонадондан 1000 АҚШ долларидан жами 10 000 АҚШ доллари талаб қилган.
Тожикистондан келтирилган 66 кг наркотик модда ушлаб қолинди
Фарғона вилояти Бешариқ туманида яшовчи, 1992 й.т. фуқаро бошқарувидаги “Cobalt” русумли автотранспорт воситаси Тожикистондан Бешариқ туманида жойлашган “Ровот” чегара божхона постига кириб келган вақтида тўхтатилди. Унда 50 кг 852 гр “опий” ва 6 кг 927 гр “гашиш” моддалари аниқланди.
ДХХ инсон органлари савдоси билан шуғулланган жиноий гуруҳни фош этди
Уюшган жиноий гуруҳнинг 2023-2025 йиллардаги фаолияти давомида 32 нафар беморга буйрак ёки жигар тўқималари кўчириб ўтказилган.
ДХХ Афғонистондан гиёҳванд модда олиб кирганларни қўлга олди
Ҳозирда мазкур шахсларнинг барчасига нисбатан Жиноят Кодексининг 246 ва 273-моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди.
ДХХ Наманганда яширин дори омборларини аниқлади
Тахминий қиймати 7,2 млрд сўмлик 1267 турдаги жами 102640 қути контрафакт дори воситалари мавжудлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштирилиб олинди.
Прокурор, судья ёрдамчиси ва адвокат фирибгарлик жинояти устида ушланди
Сурхондарё вилоят прокуратурасининг бўлим прокурори хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда, Денов тумани Ички ишлар бошқармаси ҳузуридаги Тергов бўлими юритувидаги 1999 йилда туғилган фуқарога нисбатан тўпланган терговга қадар текширув материалларида жиноят аломатлари мавжуд бўлсада, лекин, жиноят иши қўзғатмаслик тўғрисида мазкур туман ИИБга кўрсатма беришини айтиб, эвазига 2000 АҚШ доллари талаб қилади.
ДХХ Ургут ва Пастдарғомда катта миқдорда наркотик моддаларни аниқлади
Ургутда ҳовлидаги дарахт тагига Тожикистон Республикасидан келтирилган 960 гр “опий” моддаси кўмиб қўйилганлиги маълум бўлган.
Пойтахт, Андижон ва Қашқадарёда «ҳожатбарор» порахўрлар ушланди
Бўстон тумани ҳокимининг ўринбосарлари ўзаро тил бириктириб, пора талаб қилишган.
Солиқ инспектори, юристконсулт ва бошқалар: ДХХ қатор шахсларни қўлга олди
Фарғона вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги “Кичик саноат зоналарини бошқариш дирекцияси” етакчи мутахассиси ҳам қўлга олинди.
Қашқадарёда сохта ДХХ ходими қўлга олинди
У маҳаллий фуқарони ДХХга ишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, 2024 йилнинг сентябр ойидан 2025 йилнинг июн ойига қадар турли баҳоналар билан алдаб жами 30 минг АҚШ доллари ва 510 млн. сўм пул маблағларини олади.
Наманган шаҳар ҳокими 60 минг доллар пора билан қўлга тушди
Давлат хавфсизлик хизмати ҳокимият органларида коррупцияга қарши курашиш йўналишида тезкор тадбир ўтказди.
Миграция агентлиги ДХХ хабарига изоҳ берди
Президентнинг 2024 йил 17 октябрдаги ПФ–162-сонли Фармони билан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги қайта ташкил этилгандан сўнг, бугунги кунгача Кореяга E–9 визаси учун ҳеч қандай танловлар ўтказилмаган.
Миграция агентлигининг 2 ходими жиноят устида қўлга тушди
Пул эвазига Корея давлатига ишга юбориш билан шуғулланган Миграция агентлиги ходимларига жиноят иши қўзғатилди.
Тошкентда 4 млн долларга ер сотишни мўлжаллаган икки фирибгар ушланди
Тошкент шаҳрида қурилиш объектларини лойиҳалаш билан шуғулланувчи МЧЖнинг офис менежери ҳамда маклерлик фаолияти билан шуғулланувчи 1990 йилда туғилган фуқаро ўзаро тил бириктириб, алдов йўли билан тадбиркорнинг ишончига киришади.
«Ишга киритувчи» бошлиқ ва «боғча очиб берувчи» бош мутахассис пора билан қўлга тушди
Қашқадарё ва Фарғонада коррупция жиноятлари фош этилди.
Қўқонлик «пулфуруш»нинг уйидан қалбаки 315,5 млн сўм ва 120 минг АҚШ доллари чиқди
50 млн сўм қалбаки пулни ҳақиқий 8 млн сўмга сотаётганида қўлга тушди.

