Биз ойга учамиз (Ҳажвия)
Америкада “Олти бармоқлилар жамияти”, “47-размердан катта пойафзал киядиган эркаклар уюшмаси”, “Кунора хотинларидан калтак ейдиган эрлар клуби” ва ҳоказолар борлигини газеталардан ўқиганмиз. Хўш, улардан қаеримиз кам?
Кўзларим йўлингда... (Ҳажвия)
Уч кун ўтди. Уч кундан бери уни кутаман. Йўлларига интизорман... Мана унинг табаррук эшиги. Кўзларим мўлтиллаб 20 дақиқадан бери кутиб ўтирибман: эшик ёпиқ.
Тўқилмаган ҳангома (Ҳажвия)
«Яхши иш қилмадимов, – дедим ўзимча хижолат бўлиб. – Ҳа, зарари йўқ, бир пасдан кейин қўнғироқ қилиб, сизга биринчи апрел ҳазили қилгандим», деб қўярман деган қарорга келдим.
Қирқ йил аввал (Ҳажвия)
Бу воқеа Сивас туманларидан бирида бўлиб ўтган. Мен аниқ жойини айтмайман, негаки қаҳрамонимизни у ўлкаларда ҳамма яхши танийди.
Хавфли ютуқ (Ҳажвия)
«Мен ютқазган одам билан ўйнамайман» дея бир оз таранг қилиб тураман-да, кейин доналарни қайта тера бошлайман. Раҳмим келганидан баъзан атай қолиб берсаммикин, деб қўяман.
Оврўпалик (Ҳажвия)
У шаҳар телефон станциясига икка маротаба бориб, у ерда телефон аппаратининг нархи ва уни ўрнатиш шартлари ҳақида вазминлик билан, эринмай суриштирди.
Алифбенинг биринчи ҳарфи (Ҳажвия)
Йўлда ҳар хил одамлар билан танишиб кетиш жуда маза бўлади-да! Сиз мутлақо нотаниш кишиларнинг ички оламига кирасиз. Гўё янги бир мамлакатни кашф қилгандай завқланиб кетасиз.
Валинеъмат (Ҳажвия)
Генерал юзини секин мен томон бурди, синчиклаб қаради ва қарталарни полга тушириб юборди. У лаб-лунжини имиллаб йиғиштиргач, тилга кирди.
Тирик мурда (Ҳажвия)
Бу ғалати воқеани эса Петроград фабрикаларидан бирининг ишчиси айтиб берган эди. У фамилиясини келтирмаслигимизни илтимос қилганди.
Имтиҳон яқинлашганда (Ҳажвия)
Қаҳрамонларимиз туни билан куймаланиб, алла-паллада ухладилар. Эртаси куни якшанба бўлгани учун бемалол ётавердилар. Одатда гавжум, сершовқин ётоқхона айни тонг палласида ногоҳ сокин бўлиб қолади.
«Отелло» хоним (Ҳажвия)
Шаҳардаги кўп қаватли уйлардан бири. Роҳатилла ҳафсала билан уйни супуриб-сидирди. Кейин сочиқларни чайиб қўйгани ваннахонага кирди.
Кўричак қаерда бўлади? (Ҳажвия)
Туман шифохонасига оғир касал келтирилди. Ўн уч-ўн тўрт ёшлар чамасидаги ўсмир қорнини чангаллаб, тинимсиз инграрди. Уни дарҳол жарроҳлик бўлимига ётқизишди.
Бир сиқим хандон писта (Ҳажвия)
Бола деган у-буга тегмаса, идиш синдирмаса, бола бўладими! Улар шкаф тепасига чиқиб полга сакрашганда жавондаги идиш-товоқлар жаранг-журунг килиб кетади. Остонага ташлаб қўйилган ҳўл латтага оёқ суртмай уйга киришади. Кечгача кўчанинг ярим тупроғи уйга киради.
Эзма одам билан суҳбат (Ҳажвия)
Жиянимнинг ишхонасига юқори идорадан бошлиқлар келишган экан. Хизмат машинаси бузилиб қолгани учун менинг автоуловимда улар ётган меҳмонхонага бордик.
Бошлиқнинг юмушлари (Ҳажвия)
Авваллари бошлиқнинг бирор шахсий иш чиқса, уйига мени юборарди. Айниқса, дам олиш кунларида ҳақиқий байрам бўларди.
Қойилмақом мажлис (Ҳажвия)
Вилоят бошқармасига вазирликдан сим қоқишди. Жойида амалий ёрдам кўрсатиш учун мутахассис юборишаётган экан.
Шу десангиз, укам...(Ҳажвия)
Ҳеч кимга зиён етказмайдиган бу одатимни иш фаолиятимни катта бир муассасанинг кичик ходими бўлиб янги бошлаган пайтлари пайқаганман.
Сизга нима етишмайди? (Ҳажвия)
Умуман, ҳаммада нимадир етишмас экан. Ижодкорга илҳом, хонандага овоз, тадбиркорга вақт, дангасага дам, ўқитувчиларга илгариги ўқувчилар ва ҳоказо.
Эски ҳаммом – эски тос (Ҳажвия)
Айтилган ҳар гапга фаришталар омин дейиши тўғри экан. Исботи мана: шаҳар ободонлаштириш бошқармасининг катта мутахассиси Чангиев туман ободонлаштириш бўлимининг бошлиғи этиб тайинланди.
Нега асабни бузасиз? (Ҳажвия)
Ҳаётда бенуқсон киши топилмаса керак. Ҳар қандай одамнинг ҳеч бўлмаса битта камчилиги бўлиши турган гап. Шундай экан, бировларнинг камчилигидан қайғурмаслик керак.

