My.gov.uz’да хизматлар сони 905 тага етди
Бугун дунёда давлат бошқарувини рақамлаштириш шунчаки замонавий тенденсия эмас, балки иқтисодий тараққиёт, давлат хизматлари сифатини ошириш ва аҳоли учун қулай муҳит яратишнинг муҳим омилларидан бирига айланди.
Туғилганлик ҳақида маълумотнома олишда ортиқча оворагарчиликка чек қўйилди!
Чақалоқнинг туғилганлик ҳақида далолатнома ёзуви қайд этилгани тўғрисидаги маълумотномани my.gov.uz орқали уйдан чиқмай, онлайн юклаб олсангиз бўлади!
Фанлар академияси my.gov.uz хизматларидан қандай фойдаланади?
Олимлар ва тадқиқотчилар ўзларининг илмий даража ҳамда унвонлар дипломини ортиқча овворагарчиликларсиз, исталган вақтда бевосита my.gov.uz портали орқали олиш имкониятига эга бўладилар.
Тиббиёт ва фармацевтика ходимлари учун хушхабар: Ипотека субсидиясига аризалар энди my.gov.uz да қабул қилинмоқда!
Агар сиз ҳам давлат тиббиёт тизимида узоқ йиллардан буён фаолият юритиб келаётган бўлсангиз ва ўз уй-жойингизга эга бўлишни мақсад қилган бўлсангиз, бундай имкониятни қўлдан бой берманг. Ҳозироқ my.gov.uz портали ёки App Store ҳамда Google Play платформаларидан MyGov мобил иловасини юклаб олиб, аризангизни расмийлаштиринг.
my.gov.uz — ёш оналар танлови!
my.gov.uzдек ёрдамчимиз бор экан, биз аёллар қимматли вақтимизни навбатларда сарфламаймиз. Аксинча фарзандларимизга бағишлаймиз!
my.gov.uz нинг 50 дан ортиқ функциясига сунъий интеллект технологиялари жорий этилади
Бугунги кунда Ўзбекистон аҳолисининг кундалик ҳаёти, бизнес жараёнлари ва давлат хизматларидан фойдаланиш маданияти тўғридан-тўғри ягона портал — my.gov.uz билан боғланмоқда. Тобора кенгаяётган электрон имкониятлар нафақат одамларнинг вақтини, балки миллиардлаб маблағларни ҳам тежашга хизмат қилмоқда.
Вақтингизни йўлда эмас, яқинларингиз билан ўтказинг. Транспорт хизматларини эса my.gov.uzга қўйиб беринг!
Автомобиллар сони ортиши билан ҳайдовчилар учун давлат хизматларидан тез, хавфсиз ва масофадан туриб фойдаланиш имконияти тобора муҳим аҳамият касб этмоқда. Шу мақсадда my.gov.uz портали транспорт соҳасига оид энг талабгир давлат хизматларини бир жойга жамлаб, улардан ортиқча навбатлар ва ҳужжатбозликсиз фойдаланиш имконини тақдим этади.
my.gov.uz 13 йилда Ўзбекистонни қай даражада рақамлаштирди?
my.gov.uz порталининг ривожланиши "Рақамли Ўзбекистон — 2030" стратегиясининг ҳаётдаги энг ёрқин инъикосидир. Келажакда хизматлар сонини янада ошириш, тўлиқ қоғозсиз иш юритишга ўтиш ва ҳудудлардаги рақамли узилишларни камайтириш асосий мақсад этиб белгиланган.
Бугун ёшлар нега айнан my.gov.uzни танлашмоқда?
30 июнь — Ёшлар куни муносабати билан юртимизнинг барча шижоатли, билимга чанқоқ ва юксак мақсадлар сари интилаётган йигит-қизларини самимий муборакбод этамиз! Бугун my.gov.uz орқали ёшлар ўзларини қизиқтирган ўнлаб давлат хизматларидан уйдан чиқмаган ҳолда фойдаланишлари мумкин. Бу эса ортиқча қоғозбозлик, идорама-идора юриш ва вақт йўқотишнинг олдини олиб, барча жараёнларни тез, шаффоф ва қулай тарзда амалга ошириш имконини беради.
Фарзандини мактабга бераётган ота-оналар учун энг муҳим 10 та саволга жавоб
1-синфга ҳужжат топширишда мактаб кўринмаяптими ёки хатолик чиқяптими? Пропискаси бошқа жойда бўлганлар боласини қайси мактабга беради? Барча саволларингизга жавоб олинг!
Гиёҳвандликка қарши курашда рақамли давлат хизматларининг ўрни: my.gov.uz билан соғлом жамият сари
Бугунги кунда гиёҳвандликка қарши курашиш нафақат ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, балки бутун жамиятнинг умумий масъулиятига айланди. Бу жараёнда рақамли технологиялар ва электрон давлат хизматлари ҳам муҳим ўрин тутади.
ТIIF-2026: Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш марказининг Инвестицион портали хорижликлар эътиборида!
Форум доирасида ташкил этилган халқаро кўргазмада Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази ўзининг инновацион стенди билан иштирок этди. Марказ мутахассислари томонидан тақдим этилган рақамли экотизим ва янги Инвестицион портал чет эллик бизнес вакилларида катта қизиқиш уйғотди.
my.gov.uz — жазирама иссиқда муаммоларнинг масофавий ечими
Ҳали чилла киришга ҳам улгурмаган бўлсада, ташқарида ҳаво ҳарорати +42 ни кўрсатяпти, асфалтдан кўтарилаётган ҳовурнику гапирмаса ҳам бўлаверади. Ҳатто сояда эркин ҳам нафас олиб бўлмай қолди, иссиқ ҳаво шундоққина димоғингга уриладия. Шу жазирамада кўчага чиқиш у ёқда турсин, деразадан қарашга одам чўчийди. Мараймамат тоға кондиционер тагида, қўлида бир пиёла кўк чой билан чуқур ўйга толганча ўтирарди. Бугун унинг олдида тоғдек бажарилиши керак бўлган ишлар бор.
my.gov.uz — Янги Ўзбекистоннинг рақамли қиёфаси: «Ислоҳотлар инсон қадри учун»
Бугунги кунда давлат идоралари эшигида навбат кутиш ва қоғозбозлик даври ўтмишга айланмоқда. Ўзбекистон рақамли трансформация босқичида қатъий одимлаётган бир пайтда, my.gov.uz портали давлат ва фуқаро ўртасидаги муносабатларни мутлақо янги, замонавий босқичга олиб чиқди. Хўш, ушбу тизим инсон қадрини улуғлаш ва энг қимматли ресурс — вақтни тежаш йўлида қандай реал енгилликларни тақдим этмоқда?
Рақамли майдондан яшил майдонгача: “Алоқа соҳаси кубоги – 2026” саралаш баҳслари якунланди!
Мусобақанинг ҳақиқий кашфиёти ва сенсациясига айланган “Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази” турнир дебютанти бўлишига қарамай, нафақат рақамли хизматлар ва АКТ соҳасида, балки яшил майдонда ҳам ҳақиқий етакчи эканликларини исботлашди. Якуний натижаларга кўра, жамоа фахрли 3-ўринни эгаллади.
«Рақамли парвоз»: Ҳаётимизга енгиллик киритаётган ўзгаришлар
Қайси халқнинг ёшлари ақл ва билимда, технологиялар ва янгилик яратишда илдам бўлса, эртага ўша миллат етакчи бўлади. Чунки замонавий фикрлайдиган, муаммоларга ечим топа оладиган, дунё билан рақобатлашадиган авлод — тараққиёт йўлидаги энг муҳим ресурсдир.
my.gov.uz – «Йил бренди 2023» ғолиби деб топилди
my.gov.uz портали «Йил бренди 2023» танловида Ўзбекистон истеъмолчиларининг овоз бериш натижаларига кўра ғолиб бўлди.
«Диққат! Қалбаки ҳужжатлар!» — Ягона портал огоҳлантириш билан чиқди
My.gov.uz порталидаги хизматлар сони 600 га яқинлашиб қолди.
Ягона порталда янги хизмат ишга тушди
Энди бино ва иншоотларнинг ёнғин хавфсизлиги талабларига жавоб бериш хулосасини my.gov.uz орқали онлайн олиш мумкин.
«Сиз томон йўл олдик» — илк манзил Сирдарё вилояти бўлади
Эртага, 15 март кунидан Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази томонидан «Сиз томон йўл олдик» лойиҳасига старт берилади.
Сайлов участкангизни алмаштирмоқчимисиз? (видео)
Ўзбекистон ҳаётида катта сиёсий воқеа — президентлик сайлови бўлиб ўтишига оз муддат қолди.
Диққат: эртадан қабул бошланади!
Эртага, 20 июнь куни 2021-2022-ўқув йили учун ОТМларнинг бакалавриат таълим йўналишларига абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш бошланади.
My.gov.uz да янги хизмат! Ёшларга халқаро имтиҳон харажатлари тўлиқ қоплаб берилади
ЯИДХПда Халқаро имтиҳон тизимлари бўйича юқори балл (даража) тўплаган ёшларга имтиҳон харажатлари тўлиқ қоплаб берилишига доир давлат хизмати ишга тушди.
2021 йилда ишга тушириладиган 60 та янги хизмат тасдиқланди
«2021 йилда давлат хизматларини устувор равишда электрон шаклга ўтказиш бўйича чора-тадбирлар дастури» Ўзбекистон Республикаси Бош вазири томонидан тасдиқланди.
Доимий ва вақтинчалик прописка ҳақида қандай маълумот олса бўлади? (видео)
Яқин-яқингача фуқаронинг доимий ва вақтинча рўйхатда туриш манзили паспортида қайд этилар эди. Бугунги кунда ушбу тартиб бекор қилинган.
Ягона порталда сиз кутган хизмат яна қайтди
ЯИДХП (my.gov.uz) орқали «Ипотека кредитига Давлат субсидиясини олишга ариза бериш» хизмати яна ёқилди.
Уйингизни ортиқча оворагарчиликсиз ижарага беринг (видео)
Агар мулкингизни қонуний тарзда ижарага бермоқчи бўлсангиз, биз таклиф этаётган хизмат айнан сиз учун!
Номингизда уй-жой бор-йўқлиги ҳақида маълумотнома олишнинг осон тартиби (видео)
Айрим ҳужжат билан боғлиқ давлат хизматларида фуқаролардан номида уй-жой бор-йўқлиги тўғрисида маълумотнома сўралади.
Кунни my.gov.uz билан режалаштиринг (видео)
XXI аср – фуқароларнинг давлат хизматларига бўлган талаби кундан-кунга ортиб боряпти.
Пенсия ҳақидаги маълумотларни my.gov.uz орқали олиш мумкин (видео)
Ҳамма ҳам ёши улғайганда нафақа пулини олиб, кексалик гаштини суришни ният қилади.

