Айрим тоифа тадбиркорларга алкогол ва сигаретани нақд пулга сотишга рухсат берилади
Мазкур тартиб 2026 йил 1 июндан кучга киради.
Энди кўп квартирали уйларга хизмат кўрсатиш учун мажбурий бадал нақд пулда олинмайди
Уйларга хизмат кўрсатувчи бошқарув ташкилотлари томонидан нақд пулни қўлда олиш ва кейинчалик тизимга киритиш амалиётига йўл қўйилмайди. Барча тўловлар фақат биллинг тизимида яратилган шахсий ҳисоб-рақамлар орқали онлайн тўлов хизматлари, банк кассалари ҳамда POS-терминаллар орқали қабул қилинади.
Одамлари банкларга ишонмайдиган мамлакат нақд пулдан воз кечмоқчи
Қора иқтисодиётни таг-туги билан йўқ қилиш учун аввало нақд пулларнинг ўзини йўқотиш керак.
Қайси вилоятларда нақд пул билан кўпроқ муомала қилинади?
Марказий банк жорий йилнинг июн ойида Ўзбекистон аҳолиси ўртасида нақд пул муомаласининг ташкил этилиши, нақд пулдаги ҳисоб-китоблар юзасидан электрон сўровнома ўтказди (14 259 та респондент иштирок этган) ва натижаларини эълон қилди.
Марказий банк жорий йилнинг 6 ойида муомалага 4,1 трлн сўм нақд пул чиқарган
Марказий банк томонидан 2024 йил январь-июнь ойлари учун «Нақд пул муомаласи бўйича қисқача шарҳ» тайёрланди.
Нақд тўлаш — пулингизни тежайди
Қоғоз пул ўрнини карталар, ақлли соатлар ва смартфонлар эгаллаяпти. Кредитни тўлаш (ёки олиш) учун банкка бориш ҳам шартмас.
Энди Paynet орқали ҳам картадан пул ечиш мумкин бўлади
Марказий банк синов тариқасида «UZPAYNET» МЧЖнинг тўлов агентлик тармоғи орқали банк карталари сақловчиларига нақд пул беришга рухсат бермоқда.
Ўзбекистонликларнинг «қўлида» асосан қайси пуллар борлиги айтилди
Марказий банк муомаладаги нақд миллий валюта бирликларининг номинал қиймати бўйича таркиби тўғрисида маълумот берди.
Марказий банк банкоматлардан пул ечиш фоизи ошишини изоҳлади
2022 йилнинг 11 июль куни Айрим тижорий банклар тажриба тариқасида банкоматлар орқали йирик нақд ечиш учун 1,5 фоиздан 3 фоизгача комиссия олиши бўйича хабар берилди.
Банкоматдан катта миқдорда нақд пул ечишнинг «фоизи» оширилмоқда
Тижорий банклар тажриба тариқасида банкоматлар орқали йирик нақд ечиш учун 1,5 фоиздан 3 фоизгача комиссия ўрнатмоқда.
Марказий банк нақд пул етишмовчилиги юзасидан баёнот берди
Ижтимоий тармоқларда банкоматлардаги нақд пул етишмаётгани билан боғлиқ тарқалган хабарлар юзасидан Марказий банк баёнот берди.
Қашқадарёдаги «нохуш манзара»га қисман изоҳ берилди
Марказий банк Қашқадарё вилояти бош бошқармаси ушбу мақола юзасидан расмий изоҳ берди.
Нохуш манзара: бўм-бўш банкоматлар ва узунқатор навбатлар
Мамлакатимизнинг турли нуқталарида, жумладан, олис ҳудудларда нақд пул етишмовчилиги кузатилмоқда.
«Аёллар дафтари»га оид низомга ўзгартириш киритилди
Низомга мувофиқ, «Аёллар дафтари»га 30 ёшдан ошган қуйидаги хотин-қизлар киритилади:
Январь ойида нақд пул айланмаси ҳажми 7 фоизга ошди — Марказий банк
Марказий банк матбуот хизмати нақд муомаласи бўйича қисқача шарҳни эълон қилди.
Жамоат транспортида нақд пул тўлаш амалиёти бекор қилинмайди
Тошкент шаҳрида жамоат транспортида ҳаракатланиш учун йўлкирани нақд пул шаклида тўлаш амалиёти бекор қилинмайди.
Швеция нақд пуллардан воз кечмоқчи
2020 йили қоғоз пуллардан фойдаланиш тарихий минимумга тушди.
Пенсияни нақд пулда олиш учун ариза ёзиш талаб этилмайди
2020 йил 13 майда президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида аҳоли, айниқса кекса ёшдаги фуқаролардан келиб тушаётган кўплаб мурожаатларни инобатга олиб пенсиялар нақд шаклда тўланиши бўйича топшириқ берилди.
Пенсия ва нафақани яна нақд пулда етказиб бериш йўлга қўйилди
Карантин даврида касаллик юқиши хавфидан келиб чиқиб, Республика махсус комиссияси қарори билан вақтинчалик чора сифатида пенсия ва нафақа пуллари пластик карталарга ўтказилаётган эди.
АҚШдаги ўзбек оилалари ҳам нақд пул чекидан қуруқ қолишмади
АҚШ ҳукумати карантин даврида ўрнатилган чекловлар сабаб муаммоларга дуч келган аҳолисига ёрдам сифатида нақд пул тўлайдиган бўлди. Бунда катталар учун ҳар бир фуқарога 1200 доллар, болаларга 500 доллар.

