Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Одамлари банкларга ишонмайдиган мамлакат нақд пулдан воз кечмоқчи

Одамлари банкларга ишонмайдиган мамлакат нақд пулдан воз кечмоқчи

Фото: Flickr

Албания дунёда биринчи бўлиб нақд пуллардан воз кечмоқчи. Оламшумул режасига 2030 йилда узил-кесил эришишни кўзлаган бош вазир Эди Раманинг фикрича, қора иқтисодиётни таг-туги билан йўқ қилиш учун аввало нақд пулларнинг ўзини йўқотиш керак.

Маълумотларга кўра, қора иқтисодиёт Албания ялпи ички маҳсулотининг қарийб ярмига тенглашган. Бунга қарши чора сифатида нақд пулларга лимит ўрнатиш, SEPA (Еврода тўловлар ягона зонаси)га ўтиш, лаҳзалик тўловларни йўлга қўйиш режалаштирилган.

Бироқ банкларнинг ишончсизлиги сиёсатчининг йўлига ғов бўлиши мумкин. Сўровларга кўра, банкка ҳар учинчи албан ишонади, холос. Бунинг илдизи молиявий эҳромлар қўзиқориндек кўпайган 1997 йилга бориб тақалади. Ўшанда юз минглаб одамлар банкларга қўйган омонатларига куйиб қолишган, оқибатда юз берган тартибсизликларда 2 минг нафар албан фуқароси жон берган.

Албания тараққиёт ва фаровонликни ифодаловчи жуда кўп рўйхатларда Европада энг охирги ўринларда туради. Коммунизм қурилишига ишонтирилган албанлар ҳали-ҳануз яқин ўтмишдаги диктатура ва коррупция асоратларини ҳис этишмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг