Қимор ўйинлари рекламаси сабаб 70 га яқин веб-сайт блокланди
Рақобат қўмитаси қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинларни тарғиб қилишга қаратилган веб-сайтлар юзасидан навбатдаги ўрганиш ва таҳлиллари натижасини эълон қилди.
рақобат қўмитаси раисига ўринбосар тайинланди
Давлатов Улуғбек Баҳодирович Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раисининг ўринбосари лавозимига тайинланди.
«Golden House» танқид учун мижозларидан жарима ундиришга уринган
Рақобат қўмитаси ижтимоий тармоқ орқали «Танқид учун жарима ундирилиши қонунийми? » мазмунида қолдирилган мурожаатни ўрганиб, расмий муносабат билдирди.
Кредитлар рекламасида молиявий хатарлар ҳақида ҳам огоҳлантирув бўлади – таклиф
Сўнгги йилларда Ўзбекистонда микроқарз ва истеъмол кредитлари бозорида фаоллик ортиб бормоқда. Шу билан бирга, айрим кредит ташкилотлари томонидан агрессив маркетинг ва реклама орқали аҳоли ўртасида бундай молиявий хизматларнинг оммалашуви, натижада эса қарз юкининг кескин ўсиши кузатиляпти.
Онлайн қиморни тарғиб қилган икки блогерга чора кўрилди
Ижтимоий тармоқларда бир неча юз минглаб кузатувчиларига эга бўлган блогерлар ўзларига тегишли саҳифаларда букмекерлик хизматларини реклама қилаётган ҳолатлари кузатилган.
1,8 млрд сўмдан ортиқ асоссиз қарз тадбиркорлар фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилинди
Рақобат қўмитасига тадбиркорлар томонидан табиий газ учун нотўғри ҳисобланган қарзлар юзасидан мурожаатлар келиб тушмоқда.
рақобат қўмитаси «Uzum Market» мурожаати асосида «YandexGo UB» МЧЖга нисбатан иш қўзғатди
Yandex Market реклама ролигида «Uzum Market»га нисбатан инсофсиз рақобат ҳаракатларини амалга оширган ва унинг ишчанлик обрўсига путур етказган бўлиши мумкин.
Йўловчи мурожаати ортидан «Uzbekistan Airways»га чора кўрилди
Рақобат қўмитаси Анқара-Тошкент рейси билан учган Туркия фуқароси ҳамда «Uzbekistan Airways» авиакомпанияси ўртасида келиб чиққан можаро ортидан йўловчи фойдасига қарор қабул қилди.
рақобат қўмитаси «Бухоро НҚИЗ»га нисбатан молиявий жарима қўллади
Бу ҳақда Рақобат қўмитаси ахборот хизмати маълум қилди.
Сув ва электр учун йиғилган 10 млрд сўмдан ортиқ маблағ истеъмолчиларга қайтарилди
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан 200 мингдан ортиқ истеъмолчига 50 миллиард сўмга яқин маблағ қайта ҳисоб-китоб қилиниши таъминланди.
Бухорода нархни оширган элликка яқин «метан заправка» молиявий жаримага тортилди
Бухоро вилояти бўйича автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаларида 2024 йилнинг 6 декабрига қадар 1 м.куб сиқилган газ учун чакана нарх 3 850 сўмдан 3 950 сўмгачани ташкил этган бўлса-да, 2024 йилнинг 7-9 декабрь кунлари 1 м.куб газ учун чакана нарх 4 150 сўмгача яъни 8 фоизгача оширилгани аниқланди.
рақобат қўмитаси «Payme» бўйича баёнот берди
Онлайн тўлов тизимлари бозорида «Payme» АЖ устун мавқега эга рақамли платформа оператори деб эътироф этилди.
«Ҳудудгаз Сурхондарё» филиали тадбиркорнинг бўйнига 1 млрд сўм «илиб қўйди»
Рақобат қўмитаси Сурхондарё вилояти ҳудудий бошқармасига жорий йилнинг октябрь ойидаги «Шеробод цемент заводи» МЧЖнинг мурожаати келиб тушган.
рақобат қўмитаси «Texnomart» МЧЖга жарима қўллади
Рақобат қўмитаси томонидан «Texnomart» МЧЖ телеграм каналида жойлаштирилган «Энг зўр таклиф» мазмунидаги мобил телефонлар рекламаларида маҳсулот нархи ва тўлов шартлари бўрттириб кўрсатилганлиги аниқланди.
Бир нечта банкка нисбатан иш қўзғатилди
Қўзғатилган ишлар белгиланган тартибда кўриб чиқилгандан сўнг якунлари юзасидан қўшимча ахборот тақдим этилади.
«YANDEXGO UB» МЧЖ огоҳлантирилди
Рақобат қўмитаси томонидан «YANDEXGO UB» МЧЖ устун мавқега эга рақамли платформа оператор сифатида эътироф этилган.
рақобат қўмитаси 30 га яқин веб-сайтни блоклади
Қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинларни тарғиб қилишга қаратилган веб-сайтларнинг 30 га яқини блокланди.
«Минг дардга даво» деб дориларни реклама қилаётганлар огоҳлантирилди
Бугунги кунда ижтимоий тармоқлардаги саҳифалар ва телеграм мессенжерида ташкил этилган гуруҳ ва каналлар орқали овқатга қўшиладиган биологик фаол қўшимчалар, малҳамлар, суртмалар, бальзамлар, дамламалар, сувларнинг тиббиётда даволаш қийин бўлган касалликларни даволаш ва олдини олишда (профилактикада) энг мақбул ва самарали восита кўринишида тарғибот қилиш кучаймоқда.
Реклама қонунчилигини бузган 3 та телеканал огоҳлантирилди
Рақобат қўмитаси олиб борган таҳлиллар давомида 3 та телеканалда, жумладан «FTV», «Muloqot» ва «Amudaryo» телеканаллари томонидан жорий йилнинг апрель-июль ойларида жойлаштирилган рекламалар ҳажми қонунчилик билан белгиланган меъёрлардан ортиқлиги ҳолатлари аниқланди.
«INVEST FINANS BANK» АЖга нисбатан молиявий жарима қўлланилди
Рақобат қўмитаси томонидан ўтказилган ўрганишлар давомида «INVEST FINANS BANK» АЖнинг кредит хизмати реклама ахборотида истеъмолчиларни чалғитувчи маълумот берилганлиги аниқланган.
Газдан асоссиз қарзлар бекор қилинди
Рақобат қўмитасига фуқаролардан газ таъминотига оид 1500 га яқин эътирозли мурожаатлар келиб тушган.
рақобат қўмитаси маҳаллий банкларнинг бирига молиявий жарима қўллади
Хусусан, мазкур банк хизмати рекламасида «Онлайн микроқарз» – «Зудлик билан пул керакми, 50 миллион сўм - Hamkor иловасида онлайн микроқарз расмийлаштиринг!» мазмунидаги ташқи реклама жойлаштирилганлиги кузатилган.
Ёниб кетган янги машина — «Uzauto Motors» АЖ ва унинг дилерига кўрсатмалар берилди
Шунингдек, мурожаат қилган фуқарога айни шундай маркали янги автомобиль алмаштириб берилди ҳамда истеъмолчи талаб қўйган вақтдан бошлаб ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун автомобиль баҳосининг бир фоизи миқдорида неустойка (пеня) тўлаши тўғрисида қарор қабул қилинди.
Янгийўлдаги ёғ заводига нисбатан таъсир чораси қўлланилди
Рақобат қўмитаси берган маълумотга кўра, Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 18 мартдаги 170-сонли қарори билан тасдиқланган Низомнинг 311-банди 18-хатбошисида, «Юқори ликвидли ва (ёки) монопол маҳсулотларни тўғридан-тўғри шартномалар бўйича сотиш» ҳаракатлари манипуляция деб ҳисобланади.
рақобат қўмитаси «Ўзбекнефтгаз»га нисбатан иш қўзғатди
Рақобат қўмитасининг Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси томонидан олиб борилган ўрганишларда «Ўзбекнефтгаз» АЖнинг Тошкент шаҳрида ўтказаётган давлат харидларида айрим қонун ҳужжатлари талаблари бузилгани айниқланган.
«Тошкент йўловчи вагонларини қуриш ва таъмирлаш заводи»га нисбатан иш қўзғатилди
Махсус ахборот порталлари орқали жами 2,8 млрд сўмдан ортиқ ўтказилган тендер савдоларида «Рақобат тўғрисида»ги қонуннинг 29-моддаси талабларини бузган.
Чипталар сотувида йўловчилар «кийдирилгани» маълум бўлди
«Ўзтемирйўлйўловчи» АЖ ва «Шаҳар атрофида йўловчи ташиш» МЧЖга нисбатан қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан молиявий жарима қўлланилди.
рақобат қўмитаси «Orient Group Management» МЧЖга нисбатан иш қўзғатди
Рақобат қўмитаси томонидан «Orient Group Management» МЧЖ ҳамда «O‘zbek-O‘mon investitsiya kompaniyasi» МЧЖ ҚКга нисбатан иш қўзғатилиб, молиявий жарима қўллаш юзасидан қарор қабул қилинди.
рақобат қўмитаси пропан газ нархи ошишини ўрганишни бошлади
Ижтимоий тармоқлар орқали пропан газ нархларининг кескин ошганлиги юзасидан эътирозлар тарқалиб, жамоатчилик томонидан муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.
Косонсой Ободонлаштириш бошқармасига нисбатан иш қўзғатилди
Косонсой туман Ободонлаштириш бошқармаси амалга оширган 28 та тендер савдолари устидан мониторинг ўтказилди.

