Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Олийҳиммат рицар, мукофот, жудолик ва аламлар исканжаси

25/02, 12:55

Рабиндранат Тагор – машҳур ҳинд ёзувчиси, шоир, бастакор, мусаввир, жамоат арбоби. Унинг ижодий фаолияти Бенгалия адабиёти ва мусиқасини ўзаро уйғунлаштирган. Тагор европалик бўлмаганлар орасида биринчи бўлиб адабиёт бўйича Нобель мукофоти билан тақдирланган. Унинг асарлари асосида фильмлар ҳам суратга олинган. Жумладан, ўзбек киноусталари томонидан «Ҳалокат» романи асосида тўла метражли бадиий фильм ишланган.